«Бухоро аэропорти» чегара божхона постига хориждан учиб келган фуқаро Ф.И. божхоначилар томонидан белгиланган тартибда назоратдан ўтказилганда, умумий қиймати 18,9 миллион сўмлик сим карталарни Ўзбекистонга олиб кирмоқчи эканлиги аниқланган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ф.И. умумий қиймати 18,9 миллион сўмлик 6300 дона сим карталарни Ўзбекистонга ноқонуний тарзда олиб киришга уринган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)