Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитой Ўзбекистонда «Хавфсиз шаҳар» тизимини жорий этиш лойиҳаси учун 1 миллиард доллар пул беради. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг Хитой билан эришилган шартномаларни амалга ошириш бўйича қабул қилган қарорида қайд этилган.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Бош вазир Абдулла Арипов 24 сентябрь куни имзолаган қарорда айтилишича, Тошкентда мазкур тизим 2020 йилнинг охирида ишга туширилади. 2021 йил декабригача эса Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам «Хавфсиз шаҳар» тизимини жорий этиш режалаштирилган.

Қарорда таъкидланишича, Хитой билан Ўзбекистон ўртасида 4 миллиард 342 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланган.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 27—29 август кунлари Хитой билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунлари бўйича эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар режаси тасдиқланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар