• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тумандаги катта заводнинг 30 нафар ишчиси ҳам мактаб қурилишида ишлади». Ғузордаги мактаб қарийб 2 млрд сўм эвазига қайта таъмирланса-да, муаммолари тугамаяпти

    Ғузор туманидаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби яқинда таъмирдан чиқди. Қарийб 2 миллиард сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланиши белгиланган мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари чала ташлаб кетилган. Уларни якунига етказиш учун тумандаги катта заводнинг 30 нафар ишчи-ходими ҳам қурилиш ишларига жалб қилинган. Шундай бўлса-да, мактабнинг бу борадаги муаммолари аримаяпти.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мактабда бўлиб, ҳолатдан хабар топган «Дарё» мухбирининг ёзишича, таълим маскани «Восток Магнат» МЧЖ қурувчилари томонидан 1 миллиард 989 миллион 180 минг сўм маблағ эвазига 6 ой муддат давомида мукаммал таъмирланиши лозим бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Янги ўқув йили бошланган бўлишига қарамасдан ҳалигача синфхоналаримиз ва йўлаклардаги электр симлари очиқ ва ўқувчилар ҳаёти учун хавфли ҳолатда турибди, — дейди мактаб директори Зебо Ғаниева. — Қурилиш ташкилоти раҳбарига буни тушунтиришдан чарчадик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, мактаб таъмири инвестиция дастурига киритилган бўлиб, буюртмачи вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бўлса, пудратчи юқорида тилга олганимиз «Восток Магнат» МЧЖ бўлган.

    Журналистик кузатувларимизга кўра, 624 ўринга мўлжалланган мактабнинг капитал таъмири чала ташлаб кетилиши баробарида, сифатсиз қурилиш материалларидан ҳам фойдаланилган. Ташқи фасад учун қўлланилган бўёқлар ҳам ҳали ҳеч қанча вақт ўтмасдан кўчиб тушмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мактабнинг иситиш тизимини янгилаш учун бошланган хайрли иш фақат қувурларни ўрнатиш билан якунланган. Синфхоналарда ҳатто иситиш батареялари ҳам йўқ.

    — Янги ўқув йили бошланганига 20 кундан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, спорт зал таъмири чалажон ҳолатда ташлаб кетилган, — дейди таълим маскани раҳбари Зебо Ғаниева. — Мактаб ўқувчилари учун янги ҳожатхона қурилиб, аллақачон ишга тушиши керак эди. Бизда эса ҳали девори ҳам битмаган. Бу ҳақда нафақат туман раҳбарларига, ҳатто республикага ҳам мурожаат қилдим. Аммо натижа чиқмаяпти.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Балки қурилиш ишлари ҳали якунланмагандир, давом эттиришар», дея берган саволимизга мактаб директори Зебо Ғаниева қурилиш март—апрель ойларида бошланганлиги, август ойида якунига етиши лозимлиги, бироқ 5 сентябрдан буён қурилиш ташкилоти ишчиларидан дарак бўлмаётганини маълум қилди.

    Директорнинг айтишича, туман халқ таълими бўлими мудири ҳам куни кеча бўлиб ўтган йиғилишда капитал таъмирланган мактаблар учун тузилган далолатномаларга имзо қўйганини билдирган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Восток Магнат» МЧЖнинг айни кундаги раҳбари Улуғбек Чориевнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, қурилиш ишлари ҳали якунига етмаган, давом этмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз вақтида якунига етмай қолиши эса қурилиш ташкилоти раҳбариятининг ўзгариши билан боғлиқ.

    Улуғбек Чориевнинг маълумот беришича, «Восток Магнат» МЧЖнинг 33-мактаб таъмирини қабул қилиб олган пайтдаги раҳбари Рустам Саъдуллаев бўлган. Корхона Улуғбек Чориев ихтиёрига 2019 йил июнь ойида ўтган бўлиб, ўша пайтда мактаб таъмирининг 10 фоизигина бажарилган. Аммо асосий маблағ сарфлаб бўлинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Нопок қурувчига дуч келиб қолдик, — дейди «Ягона буюртмачи инжиниринг» компанияси директори Абдусамад Нормўминов. – Берилган маблағларни сарфлаб юбориб, қурилиш ишларини бажармаган. Рустам Саъдуллаев исмли раҳбарни излаб ҳам тополмаймиз. Ҳозирда Улуғбек Чориев билан биргаликда имкониятдан фойдаланиб, ишларни бажаряпмиз.

    Абдусамад Нормўминовнинг иқрор бўлишича, мазкур мактаб таъмири «Восток Магнат» МЧЖга Ғузор тумани ҳокимининг аралашуви ҳамда тавсияси билан ҳеч қандай тендерсиз топширилган.

    Абдусамад Нормўминов «Дарё» мухбирининг «Восток Магнат» илгари вилоятдаги бирор-бир ижтимоий соҳа объектини қурган ёки мукаммал таъмирдан чиқарганми, нима учун қурилиш объекти ҳеч қандай тендерсиз қурилиш ташкилотига бериб юборилган?», дея берган саволига «Тендер ҳам бўлади», деб жавоб берди.

    Суриштирувларимиз давомида қўлимизга тушган яна бир хатдан маълум бўлишича, «Ягона буюртмачи инжиниринг» компанияси директори А.Нормўминов вилоят ҳокими ўринбосари Сирожиддин Азизовни алдаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вилоятдаги қурилишларнинг асосий буюртмачиси бўлган компания директори А.Нормўминовнинг 2019 йил 6 сентябрь куни вилоят ҳокими ўринбосари Сирожиддин Азизовга йўллаган жавоб хатидан англашилишича, мактаб янги ўқув йилига тайёр. Мактаб ҳудудидаги ташқи ҳожатхонанинг сўнгги пардозлаш ва қисман ободонлаштириш ишлари қолган.

    Вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларининг қурилишига масъул раҳбар вилоят ҳокими ўринбосарини шундай алдаб тургач, унинг мактаб директорига рост гапиришини умид қилмаса ҳам бўлади, назаримизда.

    Маълум қилинишича, «Восток Магнат» МЧЖга мактаб ҳожатхонасини қуриш учун берилиши лозим бўлган 278 миллион сўм ҳали тўлаб берилмаган.

    — Бу пулни берсак, буниям еб қўйишидан қўрқамиз, — дейди Абдусамад Нормўминов. – Шунинг учун пулни ушлаб турибмиз. Аввал ҳожатхонани битказсин, кейин пулни тўлаб берамиз.

    Аниқланишича, мактаб директори қурилиш ишлари сифатсиз ҳамда белгиланган муддатдан кеч қолаётгани боис дастлаб туман халқ таълими бўлими мудирига, сўнгра ҳокимига мурожаат қилган.

    Мурожаати ўрганилмагач, директор Бош прокуратура «эшигини қоқади». Бош прокуратурадан 2019 йил 30 август куни вилоят прокурори Ботир Юсуповга йўлланган хатда мурожаатда кўрсатилган барча важлар соҳа мутахассислари жалб қилинган ҳолда вилоят прокуратураси кучи билан тўлиқ ва сифатли ўрганилиши лозимлиги белгиланади. Айни кундаги воқеалардан хулоса қилиш мумкинки, Бош прокуратура томонидан вилоят прокурорига берилган топшириқ қоғозда қолиб кетади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мактаб директорининг «Дарё» мухбирига ошкор қилишича, директорнинг янги ўқув йили олдидан қурилиш ишлари тугамай қолаётгани хусусидаги шикоятига жавобан раҳбарият ҳатто тумандаги катта заводлардан бирининг 30 нафар ишчисини мажбурий тартибда қурилиш ишларига жалб қилган. Мажбурий меҳнатга жалб қилинган завод ишчилари эса белгиланган ишни бажаришдан бош тортиб, мактаб директорига эътироз билдирган. Ҳатто уни ҳақоратлаган.

    Завод ишчиларининг мактабдаги таъмирлаш ишларига жалб қилинганини қурилиш ташкилоти томонидан мавсумий ишчилар сифатида ёлланган Абдулла Ғойипов, Маъруф Суяров ҳамда Ҳамиджон Нормуродов ҳам тасдиқлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мактаб раҳбариятининг «Дарё» мухбирига қўшимча қилишича, мактаб ошхонасининг қурилиши ҳам ўлда-жўлда қолдирилган. Янги ўқув йили аллақачон бошланган бўлса-да, ошхона қурилиш материаллари ва анжомларини сақлашга яраяпти, холос.

    — Мукаммал таъмирдан чиқаётган мактаб ошхонаси учун эски эшик ромлари ўрнатилди, эшик ромлари янги қўйилиши кераклигини айтгандик, бизга аччиқ қилиб ҳатто бошқа ромларни ҳам ўрнатишмай ташлаб кетишди, — дейди Зебо Ғаниева. – Мактабимиз учун бюджетдан қарийб 2 миллиард сўм маблағ берилган. Шунча пул қаерга кетяпти?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, лойиҳада мактаб спорт зали қошида ўқувчилар учун ювиниш хоналари қурилиши ҳам кўзда тутилган бўлса-да, қурилиш ишлари чуқур кавлаш билан тўхтаб қолган.

    Муаммони ўрганиш чоғида қурилиш ташкилоти томонидан ёлланма ишчилар сифатида жалб қилинган Абдулла Ғойипов, Маъруф Суяров ҳамда Ҳамиджон Нормуродов «Восток Магнат» МЧЖ раҳбарияти уларни ишчи сифатида жалб қилгани ва бажарилган иш учун хизмат ҳақини тўлиқ бермаётганидан шикоят қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Қурилиш ташкилоти масъуллари 19 миллион сўм пулимизни «ана бераман, мана бераман» деб 20 кундан бери алдаб юрибди, — дейди Абдулла Ғойипов. — Ваъда қилинган иш бажарилди, аммо ваъда қилинган пул берилмаяпти.

    Мактаб раҳбарияти ва қурилиш ташкилотига ёлланма ишчи бўлиб ишлаган ишчиларнинг тахминича, қурилиш ташкилоти катта қарзга ботган.

    — Шу боисдан ҳам ҳар сафар пулимизни сўрасак, «ундан қарз олиб келяпман, бундан қарз олиб келяпман» дея нолишади, — дейди Абдулла Ғойипов. — Қурилиш учун берилган пуллар қани десак, «солиқдан қарздорликка ушлаб қолишган», дейишади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Директор Зебо Ғаниеванинг айтишича, қурилиш ташкилоти катта қарзга ботгани учун ҳам капитал таъмир учун ажратилган маблағ йўққа чиқяпти. Шу боис ҳам энг арзон ва сифатсиз қурилиш материаллари ишлатилган.

    — Ҳали қурилишимиз битганига ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ, аммо ташқи фасад қисмидаги бўёқлар кўчиб тушяпти, — дейди мактаб директори. — Демак, сифатсиз бўёқ ишлатилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ғузордаги муаммони ўрганиш чоғи кўрган ва эшитганларимизнинг аксарияти қурилишга масъул ташкилотнинг қурилишга уқувсизлигини намоён қилмоқда.

    Хўш, бундай масъулиятли вазифани масъулиятсиз қурувчига ишонган раҳбарлар қаерга қарамоқда? Мактаб директори аёл боши билан болалар тақдири учун елиб-югуряпти. Қолган мутасаддилар-чи? Нега томошабин бўлиб туришдан нарига ўтмаяпти? «Ушбу қурувчи ташкилотга биз ишонамиз» дея қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳатто тендерсиз бериб юборилишига сабабчи бўлган туман ҳокими нега мум тишлаган?

    Саволлар кўп, жавобларни эса масъуллардан кутамиз.

    24.09.2019, 14:10   Изоҳ (0)   22531
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода ИШИД жангарилари сафида бўлган аёлга суд ҳукми ўқилди

    24.09.2019, 13:53

    «Ўзтрансгаз» ва «Ўзбекнефтгаз» раҳбарларига ўринбосарлар тайинланди

    24.09.2019, 13:37

    Тошкентдаги энг қиммат тўйхона — «Фаворит», ўртача нархи киши бошига 80 минг сўмдан бошланадиган тўйхоналар эса кўп

    24.09.2019, 13:05

    Ўзбекистон ОТМларида тўлов-контракт пулини тўлашнинг сўнгги муддати белгиланди

    24.09.2019, 12:51

    Самарқанд ва Жиззахда божхона бошлиқлари ўзгарди

    24.09.2019, 12:35

    Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган «Разведка рейди» мусобақасига старт берилди

    24.09.2019, 12:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.