Ўзбекистон—Sharda университети Андижон шаҳрида жойлашган фаол ўқув юрти бўлиб, Sharda институтлар гуруҳи (CIG) ва ўзига хослик, диққатни жалб қилиш, шиддатлилик ва қатъиятлилик, аниқ мадсадлар сари орзуларни амалга оширишга асосланган Ҳиндистондаги янги ўқув муассасалари гуруҳининг сўнгги аъзосидир. 1996 йилда ташкил этилган институтлар гуруҳи талабаларни саноат ва савдонинг миллий талабларини қондириш учун тайёрлаш ва ривожлантириш, тўғри танловни таъминлашнинг муҳим омилидир. Ҳозирги кунда орадан 20 йил ўтгач, институтлар жамоси талабаларга таълим бериш давомида кенг тасаввур ва академик маҳорат мезонларини ташкил этиш, энг яхши малака ва тизимларни қўллаш орқали дунё миқёсида глобаллашаётган иқтисодий муаммоларга ечим топиш ва кафолатли тарзда бажаришда юқори натижаларга эришмоқдалар.
Ўзбекистон—Sharda университети талабанинг билимларини бойитиш ва кенгайтириш билан, академия ва саноат соҳасида энг яхши онгларни каш этиш ва рағбатлантиришга қаратилган. Университет Президентнинг махсус қарори ва Sharda жамоасининг ҳар бир шахсга халқаро стандартларда таълим бериш мажбурияти асосида ташкил этилган. Бу Фарғона водийсидаги биринчи мустақил хусусий университет бўлиб, Евросиё талабалари учун Sharda университети меросини улашаётган халқаро олий таълим даргоҳи ва 90 дан ортиқ мамлакатларда 27% талабаларга эга.
Ҳиндистон Sharda Университети
Sharda университети (Ҳиндистон) академик жиҳатдан тинч ва барча замонавий шароитларга эга 63 гектар эрни эгаллаган инфратузилма турар жой биноси билан таъминланган ва 20000 дан ортиқ талабаларни Wi-Fi функциясига уланиш cуҳун қулайликларни қамраб олади. Ҳиндистон университетлари ассоциациясининг (AUI) 2017 йилда эълон қилган йиллик сўровига кўра, Sharda университети энг кўп халқаро талабалар сонига эга бўлган 1-рақамли Ҳиндистон хусусий университети деб тан олинган. Бугунги кунга қадар 90 дан ортиқ мамлакатлардан келган талабалар бакалавр, магистр ва Ph.D даражаларида 220+ соҳага оид дастурларни ўрганиш орқали тажрибаларини оширишди. Муҳандислик ва Ахборот технология, бизнес, тиббиёт, стоматология, фармасевтика, ҳуқуқ, санъат, дизайн ва оммавий ахборот воситалари, архитектура, ҳамширалик, тилшунослик ва маданият, таълим ва бошқа фанлар бўйича баҳолаш учун танлов асосида кредит тизими (SBSS) Sharda университетига академик мукаммаллик ва инновацияларда кўмакчилик қилади. Бизнес инкубация, қамровли жойлаштириш марказлари ёрдамида Университет факультетлари талабалар учун турли рағбатлантирувчи ва мослашувчан таълим имкониятларини яратишда ташаббус кўрсатмоқда.
Муассаса Университетлар ҳамдўстлиги ассоциациясининг (УҲА) фаол аъзоси бўлиб, дунё миқёсида машҳур университетлар билан 200 дан ортиқ алоқаларни йўлга қўйган. Sharda университетининг профессор-ўқитувчилар улкан салоҳиятли, илмий ва саноат тажрибасига эга мутахассислар бўлиб, таркиби 1200дан ортиқ кишидан иборатдир. Ушбу касб эгалари обрўли муассасалар ва корпоратив ташкилотлар томонидан танлаб олинади ва талабаларга сифатли таълимни этказиш учун доимий ҳаракат қилади. 2009 йилдан ҳозирги кунга қадар, Sharda факультети 4000 дан ортиқ таниқли халқаро ва миллий журналларда аккредитациядан ўтган ва уларнинг ярми Скопусда нашр қилинган. Бундан ташқари, университет 12 та сертфикатни қўлга киритган ва соҳа томонидан эртанги куннинг энг яхши мутахассисларини тақдим этиши ишонилади. Университет шунингдек, ўз ходимларига кўпроқ илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишга маблағ ажратади.
Университет соғлиқни сақлаш, таълим ва иш билан таъминлаш, одамларнинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатиш ва ўзгартиришга интилади ва уларнинг имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ҳаракатларини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиришга эътибор қаратади. Бунга эришиш мақсадида университет 2016-17-ўқув йилида кам таъминланган талабалар учун 4,15 миллион рупилик кенгайтирилган стипендия/бепул таълимни тақдим этди ва талабалар соғлигини таъминлаш ва замонавий PeopleSoft’да ахборот технологияларидан фаол фойдаланмоқда.
Шунингдек, ўзининг замонавий тиббий ўқув касалхонасига эга бўлиб, Тиббиёт фанлари ва тадқиқотлар мактаби билан биргаликда жойлашган, ўз шифокорларига кенг клиник тайёргарликка эга бўлган соғлиқни сақлашнинг тўлиқ инфратузилмасини таклиф этади. Ҳиндистон ҳукумати касалхоналар учун миллий аккредитация кенгаши томонидан расмийлаштирилган 1000дан ортиқ каравотли Sharda касалхонаси, Деҳли NCR минтақасидаги жароҳат, бахтсиз ҳодисаларларни, интенсив терапия бўлимлари ICCU, CTVS, NICU, MICU, SICU’ни даволашни ўз ичига олган энг катта касалхонага айланди. Шифохона учламчи тиббий ёрдам, супер ихтисосликлар, умумий мутахассисликлар, илғор диагностика ва радиология хизматларидан тортиб доимий мониторинг ёрдамларига қадар кўплаб тиббий хизматларни таклиф этади. Ayurveda’нинг тобора ўсиб бораётган талаблари қуўллаб-қувватлаган ҳолда, Sharda касалхонасида «Панчакарма маркази» ташкил этилди.
Ўзбекистон—Sharda университети
Ўзбекистон—Sharda университети Осиёда илғор илмий тадқиқотлар ва инновацияларнинг етакчи марказларидан бирига айланишга интилмоқда. Муҳандислик, менежмент, тиббиёт, стоматология, ҳуқуқшунослик, архитектура, дизайн, журналистика ва оммавий коммуникация, компьютер дастурлари, фундаментал фанлар, ҳамширалик иши, биотехнология, озиқ-овқат ва технология, фармацевтика, физиотерапия, таълим, тилшунослик, анимация, қишлоқ хўжалиги, қасвирий санъат ва илдиз ҳужайралари ва саратон биологияси каби турли фанлар бўйича келажакка йўнатирилган марказга айланади. Ўзбекистон Sharda Университети жамият фаровонлиги учун изланишлар ва инновацияларни илгари суриш учун кўп малакали марказларини яратишни кўзда тутади. Ўзбекистон—Sharda университети талабалар орзусидаги карерасини яратиши учун замонавий инфратузилма орқали халқаро талабалар шаҳарчасини яратишга ҳаракат қилмоқда.
Инфратузилма нуқтаи назаридан, университет халқаро илмий стандартларга жавоб берадиган мамлакатдаги энг яхши университетлардан бири деб тан олинган. Бу камёб университетлардан бири бўлиб, сўнгги ўқув воситаларини замонавий воситалар ва усуллардан фойдаланган ҳолда енгиллаштириш учун ўқув хоналарини замонавийлаштирди. Университетда кондиционер билан жиҳозланган хоналар, Wi-Fi уланган LCD проэкторлар, кутубхона, ўқув хоналари, замонавий семинарлар хонаси ва энг янги аудиовизуал жиҳозлар билан таъминланган аудиториялар мавжуд. Университет биноси қўшимча равишда зиналар, лифтлар ва эксклюзив ювиниш хоналарига эга бўлган дўстона шаҳарча бўлганлигидан фахрланади. Шунингдек, университетда ўқиш, эшитиш ва талабаларнинг эҳтиёжларини қондирадиган турли хил жиҳозлар мавжуд.
Ўзбекистон—Sharda университети ўз соҳаларига қўшган улкан ҳиссалари билан бир қаторда илмий тадқиқотларга бой халқаро миқёсда танилган факультет томонидан муҳандислик ва менежмент соҳасидаги марказлаштирилган дастурларни таклиф қилади. Саноат лойиҳалари ва топшириқлар ўқув дастурининг муҳим таркибий қисми бўлиб, унда талабалар олти ойдан бир ярим йилгача бўлган муддатда дунё бўйлаб тарқалган ҳамкор университетларда тажриба алмашинув дастурига бориш имкониятига эга бўладилар. Технология олий бакалавр даражаси бўйича таҳсил олаётган талабалар дастурида қатнашиб, Ҳиндистонда ўзларининг ўқув дастурлари доирасида олти ой давомида ишлашни танлашлари мумкин. Барча дастурлар бўйича ўқитиш усули инглиз тилида олиб борилади, чунки улар бутун дунё бўйлаб олий маълумот олишни истаган талабаларнинг тил ва академик эҳтиёжларини қондиришга мослаштирилган. Ўқув йили давомида университет турли хил техник ва маданий тадбирларни ташкиллаштиради, бу талабаларнинг бир-бирлари билан мулоқот кўникмаларини ривожлантириш ва уларни соҳага тайёрлашга ёрдам беради.
Глобал мулоқот ва коммуникация инсонни халқаро етакчи бўлишга тайёрлайдиган асосий талаблардир. Sharda университетининг хорижий алоқалари талабаларга ўзаро алоқада бўлишга, дунёнинг турли бурчакларидан келган талабалар билан ҳамкорлик қилишга, глобал ишлашга ва профессионал глобал тармоқни яратишга ёрдам беради. Университет талабаларига Буюк Британиянинг Heriot-Vatt университети, Россия федерацияси ҳукумати ҳузурида ташкил этилган Молия университети, Д.Серикбаев номидаги Қозоғистон давлат техника университети ва бошқа нуфузли даргоҳларда ўқишларини давом эттириш, бир семестр ўқиш ёки чет эл ёзги қисқа муддатли курсларга бориш имкониятлари мавжуд.
Буюк Британиянинг Heriot-Vatt университети 2018 йилда The Times ва Sunday Times’нинг яхши университет қўлланмасида глобал миқёсдаги ўрни ва таъсири туфайли «Йилнинг энг яхши халқаро университети» деб тан олинди. Университет Quacquarelli Symonds жаҳон университетларининг 2019- йил рейтингида 302-ўринни эгаллади. Илмий ва муҳандислик соҳасидаги академик устунлиги билан танилган ушбу университет Буюк Британиядаги 39 та қадимий университетлар қаторига киради. Сўнгги йилларда ўтказилган тадқиқот доирасида, Heriot-Vatt университети Буюк Британиянинг энг яхши 10 талик университетилар қаторига кирди ва Шотландияда ўзининг илмий тадқиқотлари билан танилган биринчи университети бўлди.
Серикбаев номидаги Шарқий Қозоғистон давлат техника университети - Марказий Осиёдаги етакчи университет бўлиб, у Қозоғистонда биринчи инновацион «Университет-технопарк» мукофотига сазовор бўлган ва Назарбоeв интеллектуал мактабига эга бўлган университетдир. Университет халқаро аккредитацияга эга ва глобал миқёсда тан олинган тажрибали ўқитувчилар билан фахрланади. Д.Серикбаeв номидаги Шарқий Қозоғистон Давлат Техника Университети ўз ўқувчиларига намунавий ўқув жиҳозлари билан таъминлашнинг муҳимлигини тан олади ва талабалар учун инновацион инфратузилмали талабалар технологик бизнесини - «БАСТАУ» инкубаторини, «Алтай» технопаркини ва талабалар учун юқори технологиялар зонасини яратди. Бундан ташқари, университет Қозоғистондаги масофавий таълим дастурлари билан танилган энг яхши электрон университет сифатида тақдирланган. Шунингдек, университет ўз талабаларига ҳарбий билим ва хорижий тилларни ўқитишни таклиф қилади, талабаларга ўзларининг қизиқишларига кўра, билим олиш имкониятини беради. Университетда IGIP, IFEES, IITO ва бошқа халқаро ва илмий марказлар агентлиги жойлашган.
Россия федерацияси ҳукумати ҳузурида ташкил этилган Молия университети - бу Москвада жойлашган федерал давлат томонидан молиялаштириладиган муассаса. Forbes ва RBC маълумотларига кўра, Молия университети Россиянинг энг яхши бешта университетларидан бири ҳисобланади ва шу билан бирга иқтисодчилар, банкирлар ва юристларни тайёрлайдиган энг қадимги Россия университети сифатида танилган. Турли саноат соҳаларида етакчилик қиладиган шахсларга эга бўлган кучли битирувчилар тармоғи жумладан, Михаил Прохоров, Россиянинг учинчи ўриндаги бой одами; Александр Хлопонин, Бош вазир ўринбосари; Антон Силуанов, молия вазири; Край Лев Кузнецов, Красноярск губернатори; «Газпромбанк» директори Андрей Акимов каби шахслар ушбу университетда таълим олиш имкониятини қўлдан бой бермасликка ундайди.
Шундай қилиб, биз Ўзбекистон Sharda университети чет элда ўқишни хоҳловчиларни ва чет эл университетларини умумий платформада бирлаштиради ва уларга ўзларининг хоҳишларига мос келадиган таълим вариантини танлаш эркинлигини беради деб айта оламиз.
Онлайн рўйхатдан ўтиш учун шу иловани босинг www.shardauniversity.uz
Батафсил маълумот учун телефонларимиз:
+99 895 420 09 09
+99 890 524 37 00
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)