• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ядро уруши неча миллион кишининг ёстиғини қуритади? АҚШ университетларини нега АҚШ душманлари молиялаштиради? Жаҳон матбуоти

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Навбатдаги ядро уруши 90 миллион одамнинг ёстиг‘ини қуритади

    АҚШ ва Россия ўртасида ядро уруши бошлангудек бўлса, урушнинг дастлабки кунида 34 миллион инсон ҳалок бўлиши ҳақида ёзади The Independent нашри Принстон университети олимлари олиб борган тадқиқот натижаларига асосланиб.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Россия ва АҚШ ўртасидаги уруш давом этгудек бўлса, 90 миллион одам ҳалок бўлиши айтилмоқда. Бу кутилмалар Принстон университети олимларининг имитациявий модел асосида олиб борилган тадқиқотларидан келиб чиққан ҳолда очиқланди. Олимлар мазкур тадқиқотга АҚШ ва Россиянинг ядро қуролларидан фойдаланмаслик ҳақидаги битимидан воз кечаётгани туфайли қўл урган.

    Тадқиқот натижалари 90 миллион одам ҳалок бўлишидан ташқари 57 миллион киши турли даражада жароҳатланиши ҳамда янада кўплаб одамлар турли касалликларга чалинишини кўрсатади.

    Дунё харобазорга айланади, Европанинг ёқиб юборилиши NATO’нинг ҳам урушга киришига олиб келади.

    Принстон университети олимларининг таъкидлашича, видеоимитация қуролли кучларнинг қўлланилиши, мақсадлар ва ҳолатларнинг реал воқелигига асосланган.

    The Independent нашри Принстон университети олимларига агар урушни NATO бошлагудек бўлса, бунинг ҳам оқибатлари моделлаштирилганми, деган сўров юборди. Нашрда ёзилишича, изоҳ сўраб АҚШ мудофаа вазирлигига, Россия ва Буюк Британия элчихоналарига ҳам мурожаат юборилган.

    Буюк Британия мудофаа тадқиқотлари қироллик институти илмий ходими Сем Дудин изоҳига кўра, Принстон университети томонидан моделлаштирилган сценарийнинг юз бериш эҳтимоли кам, чунки АҚШ 1950 йилдан бери Россия билан тўғридан тўғри урушга кириш сиёсатидан воз кечган, расмий Москва ҳам NATO билан урушга киришишни истамайди.

    «Моделни оператив нуқтаи назардан олиб қарасак, Европадан интеграциялашган ҳаводан мудофаа қилиш тизимлари олиб ташлангандек хулосага келинади. Аслида бундай эмас. Қурбонлар сони ҳам кам. Бундан ташқари, Франциянинг ядро давлати экани, Буюк Британиянинг Фаслейндаги атом сув ости кемалари назардан қочирилган», – деб қўшимча қилади Сем Дудин.

    Шундай қилиб, мазкур лойиҳа тўлиқ эмас. Буни Принстон олимларининг ядро урушига йўл қўймасликка чақириғи сифатида изоҳлаш мумкин. Урушга йўл қўймаслик эса ҳар бир  жамият аъзосининг виждоний бурчидир.

    Зеленский олигархлар имтиҳонидан ўта оладими?

    Bloomberg нашрининг ёзишича, айни пайтда Украина президенти Владимир Зеленский олдида сайланганидан бери энг муҳим бўлган, ҳал этилиши лозим бўлган олигархлар масаласидаги имтиҳон турибди. Зеленский Украинада Путин Россияда бўлганидан-да машҳурроқ. Ҳозир Украинада ҳам, хорижда ҳам Зеленскийнинг обрўси масаласи ҳал бўляпти. Зеленский ҳақида гап кетар экан, барча калаваларнинг учи у президент этиб сайлангунга қадар ҳажвчи сифатида шоу олиб борган хусусий телевидение эгаси Игорь Коломойскийга бориб тақалмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Коломойский президент Порошенко даврида бой берган барча бойликларини қайтариб олиш ниятида. Коломойскийнинг қайтиши Зеленский учун катта зарба бўлади, чунки ёш президент Украинага янги ҳаёт беришни ваъда қилган.

    Коломойский рус-украин можароси пайтида уруш ўчоқларида фаолият юритган кўнгилли гуруҳларни молиялаштириб, руспараст айирмачилар олға силжишини тўхтатиб қолган ва эвазига давлат активларидан янада кўпроғини қўлга киритишни мақсад қилган эди. Порошенко дастлаб Коломойскийнинг манфаатларини маъқуллаб, розилик берган бўлса, кейинчалик орадан ола мушук ўтиб, 2016 йилда собиқ президент киевлик украинларнинг аксари ўз омонатларини сақлайдиган Коломойскийга тегишли «Приватбанк»ни мусодара қилди.

    Украина ҳукумати бунинг учун 6 миллиард доллардан кўпроқ маблағдан айрилди. Аммо аксар хорижлик молиявий институтлар мазкур қадамни олқишлади. Украина миллий банки Коломойский 5,5 миллиард доллардан кўпроқ маблағни ўзлаштириб юборганини даъво қилиб чиқди. Айбнома АҚШнинг Kroll тадқиқот компанияси томонидан олиб борилган суриштирувда ўз тасдиғини топди.

    Коломойский (бир қатор мамлакатлар фуқаролигига эга) ўз фуқароларини хорижликларга топшириб қўймайдиган Исроилга бекинди. Исроилда турганида бойлигини қайтариб олиш мақсадида Украина ҳукуматига қарши даъволар бошлади. Порошенко ҳокимият тепасида турган кезларда унинг нияти амалга ошмас эди. Бироқ Зеленский сайланишининг оқибати ўлароқ Киев суди Коломойский фойдасига қарор чиқарди ва олигарх 21 апрель санасида Украинага қайтиб келди.

    Бу орада банкни миллийлаштириш тарафдори бўлган Валерия Гонтарева билан ғалати ҳодисалар юз бера бошлади. Гонтарева июль ойида Коломойскийдан таҳдидлар битилган хатлар ола бошлагани ва ўзини ҳимоя қилиш мақсадида Лондонда яширинишга мажбур бўлгани ҳақида баёнот берди. Август ойида Гонтаревани Лондонда машина уриб юборди ва у касалхонага тушиб қолди. Душнаба куни эса Гонтареванинг Киевдаги уйи ёниб кетди. Мазкур воқеаларда аёл Коломойскийни айблаётган бўлса, миллиардер бунда иштирокиини рад этмоқда. Бу орада миллий банк Гонтарева ва ислоҳотлар тарафдорларига қарши қаратилган ҳар қандай террорни қоралаб баёнот билан чиқди.

    Коломойский Украинага қайтиб кегач, Зеленский кабинетида илиқ кутиб олинадиган меҳмонга айланган. Мазкур воқеаларни кузатиб борар экан, The Financial Times нашри сешанба куни Зеленский «Приватбанк» масаласида Коломойский билан келишув имзолади деб хабар тарқатди.

    Бу Зеленский обрўсига жиддий хавф солмоқда. Ҳозирча янги президентга омад кулиб боқмоқда. Буғдойнинг юқори ҳосили Украина иқтисодиётини юксалтирмоқда, Европа Иттифоқи судининг қарори туфайли унинг Россия билан энергетика масаласидаги ишлари, Москва билан асирларни айирабошлаш ва шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш имконияти ошгани унинг обрўини оширди.

    Зеленский эришган ютуқлари соясида Коломойский масаласи қолиб кетади деб ўйлаётган бўлса, бу хато фикр бўлади. Агарда Зеленский Коломойский билан келишувга эришгудек бўлса, бутун украиналиклар ва хорижликлар олдида обрўсини тўккан ва унинг иш дастури ҳам олдинги президентларникидан фарқ қилмаслигини исботлаган бўлади.

    Зеленский, ўз навбатида, Коломойский масаласида эҳтиёткорроқ бўлиши, Гонтарева иши адолатли ҳал этилишига эришиши керак. Аксинча бўлса, Зеленский ҳам олдинги президентлар каби кети тоза бўлмаган давлат раҳбари сифатида ном чиқариши ҳеч гап эмас.

    АҚШ университетларини АҚШга адовати бор мамлакатлар молиялаяптими?

    АҚШда нашр этиладиган Breitbart нашри ўзининг шов-шувли видео лойиҳалари билан танилган «Клерион лойиҳаси» маърузасини чоп этди. Маърузада «Клерион лойиҳаси» томонидан тадқиқ этилган Америка университетларининг хориж маблағи ҳисобига молияланишини очиқлайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    АҚШ маориф тизимига улкан маблағ ўтказиб келаётган давлатлар рўйхатининг юқорисида Қатар турибди. Қатар террорчиликка қарши курашиб келаётган мамлакат саналса-да, унинг ҳукумати ўз ҳудудидан террорчи ташкилот ҳомийлари ва тарафдорларига бошпана бериб келади. Қатар АҚШнинг 28 университетига улкан маблағ – 1,4 миллиард доллар ўтказган. Лекин мазкур миқдор очиқланган маблағнинг барчаси эмас (очиқланмаганлари қанча бўлиши мумкин?). «Клерион лойиҳаси» директори Райан Мауронинг айтишича, ошкор этилган маблағ айсбергнинг бир учинигина кўрсатади. Мисол учун, Эрон режимига қарашли бўлган Алавий фонди Америка университетларига маблағ ўтказиб келган. Мазкур фонд АҚШда жойлашган бўлса-да, унинг Эрондан келаётган пул маблағи бор ва бу ташкилот кримида қайд этилмаган.

    Райан Мауронинг фикрича, «Биродар мусулмонлар» ташкилоти билан боғлиқ айрим террорчи ташкилотлар ўтказаётган маблағ ҳам ҳисобга олинмаган.

    «Клерион лойиҳаси» АҚШ университетларига энг кўп маблағ ажратган давлатлар рўйхатини келтиради. Рўйхатда Қатардан кейинги ўринда Хитой (87 олий таълим муассасасига 680 миллион доллар), Саудия Арабистони (63 университетга 649,9 миллион доллар), БАА (32 университетга 230,9 миллион доллар), Россия (13 университетга 99 миллион доллар), Кувайт (14 университетга 65,7 миллион доллар), Ироқ (тўрт университетга 44 миллион доллар), Туркия (15 университетга 37,7 миллион доллар), Ливан (5,7 миллион доллар), Покистон (беш университетга 4,8 миллион доллар), Венесуэла (икки университетга 3 миллион доллар), Сурия (Жон Хопкинс ва Гарвард университетига 1 миллион доллар) турибди. Бу ўтказмаларнинг барчаси 2017 йилдан кейин амалга оширилган.

    Райан Мауронинг фикрича, ўтказмалар АҚШ миллий хавфсизлигига жиддий тадиди бўлиши мумкин. Масалан, Хитой ҳукумати университетларга молиявий маблағ берар экан, университетларда конфуцийлик муассасаларини тузишни кўзлайди. Бу эса университет талабаларининг онгини шакллантириб, мафкуравий уруш олиб боришга тайёрлайди. Натижада улар келажакда Хитой сиёсатини дастаклай бошлайди.

    Бошқа рақиб давлатлар ҳақида гап кетганда ҳам шуни айтиш мумкин. Чет мафкураси таъсирига тушганлар уларнинг фикрларини қувватлайди, тадбирлар уюштиради, ўз фикрларини газета ва журналларда чоп этади.

    Постсовет республикаларидаги демократик ҳаракатларга АҚШ қандай ёрдам бера олади?

    Собиқ Шўро республикаларида демократик кучларнинг фаолияти кенгайиб бормоқда. 1991 йилдан бери сиёсий тизимини қайта қураётган Грузия ва Украина демократик тамойилларни барпо этишда анча муваффақиятларга эришди, Арманистондаги халқ ҳаракати ислоҳотлар амалга оширилишига куч берган бўлса, Молдовада ҳукумат демократик ислоҳотларни изчил давом эттирмоқда, деб ёзади АҚШда чоп этиладиган The National Interest нашри. Аммо, мақола муаллифининг фикрича, бу мамлакатлар демократик ислоҳотларни Ғарб ёрдамида амалга оширса, янада яхшироқ натижаларга эришиши мумкин эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Полиция қаршилигига қарамай, Москвада мунтазам содир бўлаётган норозилик намойишлари ва 8 сентябрда Москва шаҳар думасига ўтказилган сайловда кремлпараст ҳукмрон партия мағлубияти постсовет тизимларининг айримларида авторитар бошқарув тизимининг ўзини оқламаслигини кўрсатмоқда.

    Россияда сўнгги пайтларда ҳайратланарли ҳодисалар юз берди. Аҳоли даромадининг пасайиши, халқчил бўлмаган пенсия ислоҳоти ва икки ҳарбий авария (Северодвинскдаги портлаш ҳамда Уралдаги «Маяк» заводида радиоактив моддалар тарқаб кетиши) оқибатида Москвада сўнгги етти йилда кузатилган энг оммавий норозилик намойишлари юз бермоқда. Путиннинг мамлакатдаги обрўси кун сайин тушиб бормоқда.

    Демократик интилишлар бошқа постсовет мамлакатларида ҳам кучайиб бормоқда.

    Украинада демократик сайлов натижасида Владимир Зеленский ҳокимият тепасига келди. Июнь ойидаги сайловда Зеленскийнинг «Слуга народа» (Халқ хизматкори) партияси мустақилликдан кейин кузатилмаган шаклда якка ўзи ғалаба қозонди. Зеленский жамоаси қонун устуворлиги ва иқтисодиётинг соғломлиги учун аллақачон ҳал этилиши керак бўлган ислоҳотларни бошлаб юборган. Депутатлар дахлсизлиги бекор қилинди. Зеленский ўз олдига қўйган вазифалардан бири ўлароқ зарарига ишлаётган давлат корхоналарини хусусийлаштирмоқда ва қишлоқ хўжалиги ерлари бозорини яратмоқда.

    Болтиқбўйи республикалари – Латвия, Литва ва Эстония катта муваффиқиятларга эришиб, Европа Иттифоқи ва NATO альянсига киришга муваффақ бўлди.

    Молдовада собиқ коммунистик партия ва Европага хайрихоҳ кучлар коалицияга киргани ҳайратланарли. Улар мамлакатда коррупция балосини йўқотиш учун бирлашди. АҚШ ва Европа Иттифоқи янги ҳукуматни дастакламоқда. Қизиғи, расмий Кремл ҳам янги ҳукуматга хайрихоҳ.

    Ғарб бу давлатларни қўллаб-қувватлар экан, улар демократик ислоҳотлар борасида янада кўпроқ ютуқларга эришиши мумкин. Қувонарлиси, у мамлакатларда авторитар ҳокимият бошқаруви обрўсизланиб бўлди.

    Осиё минтақасидаги посцовет мамлакатларидаги сиёсий жараёнларга у мамлакатлардаги ислоҳотлар ижобий таъсир қилишини кутиш мумкин. Аммо бу ҳозирча шубҳа остида.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    21.09.2019, 15:50   Изоҳ (0)   69258
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Яқин Шарққа қўшимча қўшин ва ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситаларини юборади

    21.09.2019, 15:21

    Ироқдаги портлаш оқибатида 17 нафар одам қурбон бўлди

    21.09.2019, 14:34

    Миллионлаб одамлар швециялик мактаб ўқувчиси ўйлаб топган иқлим ўзгаришлари бўйича норозилик акциясида қатнашди (видео)

    21.09.2019, 13:29

    Миср шаҳарларида ғалаёнлар бошланди. Намойишчилар президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси истеъфосини талаб қилмоқда

    21.09.2019, 13:13

    Тожикистонда сим-карталарнинг учинчи шахсга берилиши уч йилгача қамоқ билан жазоланиши мумкин

    21.09.2019, 11:44

    Green Card шартларига ўзгартириш киритилди. Энди анкетани тўлдиришда хорижга чиқиш паспорти рақамини ҳам киритиш керак

    21.09.2019, 09:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.