Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 5-турида 21 сентябрь, шанба куни 4 та беллашув ўз ниҳоясига етди.
Нико Ковач бошқарувидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўз майдонида «Кёльн»ни синовдан ўтказди.
Учрашув давомида Мюнхен клуби аъзолари Роберт Левандовски (3, 48), Филиппе Коутиньо (62, пенальти), Иван Перишич (73) томонидан урилган голлар «Бавария»нинг «Кёльн» устидан йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Ушбу ғалабадан сўнг «қизиллар»нинг очкоси 11 тага етди ва жамоа мусобақа жадвалида етакчиликни ўз қўлига олди. «Кёльн» эса 3 очко билан 15-поғонада бормоқда.
Бундеслига
5-тур баҳслари
21 сентябрь, шанба
«Бавария»—«Кёльн» 4:0
Голлар: 1:0 — 3 Левандовски, 2:0 — 48 Левандовски, 3:0 — 62, пенальти Коутиньо, 4:0 — 73 Перишич«Байер»—«Унион Берлин» 2:0
Голлар: 1:0 — 20 Фолланд, 2:0 — 25 Аларио«Ҳерта»—«Падерборн» 2:1
Голлар: 1:0 — 10 Дилросун, 2:0 — 52 Вольф, 2:1 — 54 Цолински«Фрайбург»—«Аугсбург» 1:1
Голлар: 1:0 — 23 Хелер, 1:1 — 39 НидерлехнерЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)