• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Яна ўқувчи бўлиб қолгинг келади! Президент мактабига саёҳат (фоторепортаж)

    Президент мактабларида имконияти чекланган ўқувчи-болалар учун ҳам алоҳида шароит яратилган. Бу ҳақда 16 сентябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган Президент мактаби директори Тўрабой Шерматов мактабда бўлиб ўтган медиатурда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Эслатиб ўтамиз, Президент мактаблари Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 20 февралдаги «Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, мамлакатда иқтидорли ёшларни ўқитиш тизимини яратиш ҳамда келгусида уларда раҳбарлик ва етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.

    Илк Президент мактаби Тошкент шаҳрида иш бошлади. Айни пайтда Наманган, Нукус ва Хивада Президент мактабларининг қурилиш ва жиҳозлаш ишлари якунланмоқда.

    Президент мактабига кириш имтиҳонлари

    Президент мактабларига 2019—2020-ўқув йили учун имтиҳонлар Наманган, Нукус, Хива ва Тошкентда икки босқичда бўлиб ўтган. Дастлаб, саралаш имтиҳонларида қатнашиш учун 28 минг 452 нафар ўқувчи рўйхатдан ўтган. Саралаш босқичи имтиҳони натижаларига кўра, 12 мингга яқин ўқувчи асосий имтиҳонларда иштирок этишни қўлга киритган. Ҳар бир мактабга 144 ўқувчи қабул қилинган (ҳар бир синфда 24 ўқувчи). Синовлар Cambridge Assessment International Education мутахассислари томонидан ўтказилган.

    Ўқув жараёни

    Президент мактаби интернат сифатида фаолият кўрсатади. Яъни, ўқувчилар 5 кун давомида мактаб ҳудудида (кампусда) яшаб, ўқийди. Ўқувчилар учун барча талабларга жавоб берувчи ётоқхона ташкил этилган. Дам олиш кунлари ота-оналар фарзандларини уйга олиб кетишлари мумкин.

    Ўқувчилар бепул мактаб формаси ва овқат билан таъминланади. Ўқув хонасида ҳар бир бола учун алоҳида компьютер ажратилган. Ўқитувчиларга қулай бўлиши учун ўқув хоналарига ҳам электрон, ҳам оддий доска сифатида фойдаланиш имконини берувчи ва қўшимчасига компьютер вазифасини бажарувчи доскалар ўрнатилган.

    Ўқув жараёни «STEAM – таълим» дастури (Science — табиий фанлар, Technology — технологиялар, Engineering — техник ижодкорлик, Art — санъат, Mathematics — математика) бўйича олиб борилади. Ушбу йўналишдаги дарслар инглиз тилида ўтади. Айни пайта мактаб STEAM методологияси бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминланган.

    «STEAM – таълим» дастурига кирувчи дарсларни маҳаллий ва хориждан келган ўқитувчи олиб боради. Маҳаллий ўқитувчи дарс давомида ўқувчилар учун тушунмовчиликлар бўлса, унга ойдинлик киритишга кўмаклашади. Бу ўз навбатида маҳаллий ўқитувчиларни хорижий тажрибага эга мутахассис билан малака алмашинувида ёрдам беради. Болаларнинг қизиқишлари ва хусусиятларига қараб, ўқув жараёнини индивидуализация қилинган ҳолда ўтказиш мумкин.

    Канаданинг «Teachaway» ҳамда Буюк Британиянинг «TIC Recruitment» рекрутинг компаниялари билан ҳамкорликда мактабга 30 нафар чет эллик мутахассис танлаб олинган. Шунингдек, 72 нафар тажрибали ва малакали маҳаллий ўқитувчи ҳам жалб этилди. Уларнинг барчаси уч босқичли махсус имтиҳондан ўтказилган. Ўқитувчиларга мактаб ётоқхонасида яшашлари учун алоҳида хоналар ажратилган.

    Тошкент шаҳридаги Президент мактабига 2019—2020-ўқув йили учун 5—10-синфга ўқувчилар қабул қилинган. Келгуси ўқув йили учун фақат 5-синфга ўқувчилар қабул қилиш режалаштирилган.

    Мактабда она тили ва адабиёти, тарих, география фанлари ўзбек тилида олиб борилади.

    Имконияти чекланган ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мактаб ҳудудида эркин ҳаракатланиш учун лифт ва алоҳида мослаштирилган ётоқхона хизмати жорий этилган.

    Ўқувчиларни жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғуллунишларига мини футбол, баскетбол, воллейбол майдони мавжуд. Ёпиқ сузиш ҳавзаси, баскетбол ва воллейбол спорт заллари ўқувчилар ихтиёрида. Мактабнинг умумий майдони 2 гектарни ташкил этади.

    Битирувчилар белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда, халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки  International Advanced Levels)га эга бўлади. Бу эса ўз навбатида хорижий олий ўқув юртига кириш имконини беради.

    Cambridge Assessment International Education вакиллари томонидан маҳаллий ва хорижий мутахассислар учун Cambridge ўқув дастурлари асосида махсус тренинглар ўтказилди.

    Президент мактабларининг дастлаб чекланган миқдорда ташкил этилиши ушбу муассасаларни бошқариш учун янги моделни синаб кўриш зарурати билан боғлиқ. Синовдан сўнг, Президент мактаблари 2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида, 2021 йилда Андижон, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қуриш режалаштирилган.

    18.09.2019, 09:26   Изоҳ (0)   67450
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.