15 сентябрь, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 19-тури доирасида Вадим Абрамов қўл остидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби меҳмонда «Қўқон-1912»га қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида Қўқон клуби вакиллари Аваз Маматхўжаев (4), Шаҳбоз Эркинов (54), Мурод Холмуҳаммедов (60—пенальти) томонидан киритилган голлар «Қўқон-1912»нинг «Бунёдкор» устидан йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Мазкур баҳсдан сўнг қўқонликлар очколари сонини 20 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 9-ўринга кўтарилиб олди. «Қалдирғочлар» эса 31 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Суперлига
19-тур баҳси
15 сентябрь, якшанба
«Қўқон-1912»—«Бунёдкор» 3:0
Голлар: 1:0 — 4 Аваз Маматхўжаев, 2:0 — 54 Шаҳбоз Эркинов, 3:0 — 60, пенальти Мурод Холмуҳаммедов«Қўқон-1912»: Ислом Абдуллаев, Жамшид Ҳасанов, Тимур Ҳакимов (Қувондиқ Рўзиев, 63), Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Жаҳонгир Аҳмадов (Зафар Тўраев, 82), Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Шаҳбоз Эркинов (Отабек Ҳайдаров, 61), Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев (Суҳроб Иззатов, 62), Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Нурилло Тўхтасинов, 46), Саржар Қодирқулов, Шоҳрух Гадоев, Абдулла Абдуллаев (Евгений Чумак, 69)
Огоҳлантиришлар: Ислом Қобилов (5), Лутфулла Тўраев (23), Темур Ҳакимов (23), Жавоҳир Қаҳрамон (57), Аваз Маматхўжаев (74), Анвар Ғофуров (74), Хуршид Ғиёсов (84)
Изоҳ (0)