Саудиа Арабистонидаги Saudi Aramco компаниясига тегишли Абкаик ва Хурайс нефть конларида ёнғин юз берди, деб хабар бермоқда Al Arabia телеканали.

«Коммерсантъ»нинг ёзишича, ҳозирда заводда ёнғин ўчирилган бўлиб, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Ҳужум ортида ким турганлиги маълум қилинмаган. Кейинроқ Саудия Арабистони ҳукумати бу дронлар воситасида амалга оширилган ҳужум оқибати деб маълум қилган.

Associated Press’нинг қайд этишича, Saudi Aramco дунёда энг йирик нефтни қайта ишла заводларидан бири ҳисобловчи Абкаикдаги нефтни қайта ишлаш заводи бир суткада 7 миллион тонна баррелгача хом ашёни қайта ишлаши мумкин. 2006 йилда заводга «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг худкушлари ҳужум қилган бўлиб, у муваффақиятсиз якунланган.

Шунингдек, хусийларнинг «Ансоруллоҳ» гуруҳи ҳам Саудия Арабистонининг нефть саноати объектларига дронлар орқали бир неча марта ҳужум қилган. Шундай ҳужумлардан бири август ойида содир бўлган бўлиб, Шейбадаги нефтни қайта ишлаш заводи нишонга олинган. Ҳужумда портловчи моддалар ўрнатилган 10 та дрондан фойдаланилган.