Словенияда 28 нафар олимдан ташкил топган гуруҳ мамлакат президенти Борут Паҳордан истеъфога чиқишни талаб қилди, деб хабар берди «Korrespondent.net».
Ушбу чақириққа президентнинг Евроиттифоқдан Украинага тўлақонли аъзолик ўрнига «ўзига хос мақом» беришни сўрагани сабаб бўлган.
«28 нафар олимдан ташкил топган гуруҳ Борут Паҳордан истеъфога чиқишни талаб қилди. Бунга президентнинг Туркия ва Украина Евроиттифоқ аъзолигига умид қилмаслиги кераклиги тахмин қилинган баёноти сабаб бўлган», — дейилади хабарда.
Олимларнинг фикрига кўра, агар Паҳор ўз хоҳиши билан кетмаса, парламент унга импичмент эълон қилиши керак.
Зиёлиларнинг айтишича, президентнинг баёноти ноўрин бўлиб, у мамлакатга «сиёсий ва дипломатик даражада катта зарар етказган».
Изоҳ (0)