8—9 сентябрь кунлари Туркманистоннинг Мари вилоятидан 1,5 минг нафар муддатли хизмат аскари Ахал вилоятига пахта йиғим-теримида иштирок этиш учун юборилди.
Мазкур саналарда Мари—Ашхобод йўналишига йўловчи поездларига чипталар сотилмаган.
Ашхобод ва унинг атрофидаги ҳудудларда жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари 1 сентябрдаёқ пахта далаларига жўнатилганди.
Манбаларга кўра, Мари вилоятининг барча туманлари коммунал хўжалик хизматлари ходимлари, жумладан, ҳайдовчилар ҳам тез орада Ахал вилоятига пахта йиғим-теримига юборилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Аввал хабар берганимиздек, Туркманистон пахтакорларига президентнинг ўғли ҳокимлик қиладиган Ахал вилоятига хирмонни биринчи бўлиб кўтаришда ёрдам бериш буюрилган.
Изоҳ (0)