• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ота-онам бу касб пул келтиришини билишади». Counter-Strike бўйича 1 млн долларлик турнир финалига чиққан ўзбек йигити билан интервью

    8 сентябрь куни Германияда StarLadder Berlin Major 2019 турнири финали бўлиб ўтди. Championat нашри мазкур турнирнинг финалига қадар етиб борган Ўзбекистон жамоаси аъзоси Санжар Кулиев билан интервью уюштирди.

    Фото: Championat

    Фото: Championat

    Киберспорт оламида «Sanji» номи билан машҳур бу йигит — Санжар Кулиев. Гарчи Санжарнинг жамоаси финалда жуда номдор рақиб — Даниянинг «Astralis» жамоасига мағлуб бўлган бўлсада, турнирдаги ёрқин ўйинлари билан Counter-Strike ихлосмандларида илиқ таассурот қолдирди. Финал ғолиб жамоаси турнирдан 500 минг АҚШ доллари билан уйига қайтди. Санжар иштирок этадиган Қозоғистон жамоаси эса 150 минг АҚШ долларли бўлди.

    — Сўнгги турнирлардан кейин сиз ҳақингизда кўп гапирила бошланди. Бироқ, афсуски, сиз ҳақингизда кўп маълумотга эга эмасмиз. Келинг, оддий саволдан бошлаймиз: Counter-Strike’га қизиқишингиз қачон уйғонган?

    — Ҳамма қатори, менимча. Дўстларимиз билан футбол, баскетбол ўйнаганмиз ва бу ўйинлардан бироз чарчаган пайтимизда DotA ва Counter-Strike бўйича беллашганмиз. Аввалига унисиниям, бунисиниям ўйнайверганман, кейинчалик айнан Counter-Strike мени ўзига кўпроқ жалб қилган. Менимча, унда индивидуал факторлар кўпроқ ва унда ўзингни кўрсатиш, имкониятларингни: тезкорлик, диққатли бўлиш, тўғри қарор қабул қилишни намойиш этиш имкони бор. DotA’да кўп нарса сенинг ўзингга боғлиқ эмас.

    — Ва тезда киберспортга бор эътибор қаратилдими?

    — Ҳа, албатта! Мен 12—13 ёшимда Ўзбекистон чемпиони бўлганман. Афсуски, ўша пайтларда саёҳат қилиш имкони йўқ эди, бу унчалик ривожланмаганди. Техник жиҳатдан ҳам ҳаммаси кўнгилдагидек эмасди.

    Фото: Championat

    Фото: Championat

    — Ўзбекистонда компьютер ўйинларига касб сифатида қандай қаралади?

    — Тўғри қабул қилинади. Дўстларим CS 1.6 вақтидан ўйнашади ва йирик турнирларда қатнашишади. Ота-онам эса бу касб менга ёқишини ва у пул келтиришини билишади.

    — Техник муаммоларни ҳал қилиш учун қизиқ йўл тутган экансиз — янги компьютер олиш учун Кореяга ишлашга боргансиз. Бу ғоя қандай келганди?

    — Тўғрисини айтсам, бу ҳақда гапиришни унчалик ёқтирмайман. Буни ажабланарли томониям йўқ. Ўшанда 18 ёшда эдим. Кореяда яқинлари бўлган ўзбекистонлик кўплаб дўстларим шундай қилишган. Бу қийин эмас. Мен исталган вақтда Кореядаги дўстимга қўнғироқ қилишим мумкин эди, у ёқда онам яшарди. Шу сабаб Кореяда ўзимни сувдаги балиқдек ҳис қилардим.

    Ота-онамдан пул сўрамаслик учун мен ҳам компьютерга, ҳам ўзим учун пул ишлаб топдим. Чунки пул сўрасам ўзимни ноқулай ҳис қилардим. Ишлаб топган пулим ҳисобига мен бемалол уйда қолиб ўйинга кўпроқ вақт ажратишим мумкин эди.

    — Бу карьера қилишингизга имкон бердими?

    — Бунгача профессионал жамоаларда ўйнамасдим. Бирданига FaceIT профессионал лигасига чиқишга ҳаракат қилдим. Бунга тахминан ярим йилча вақт кетди. Якунда вазифани уддалай олдим. Албатта, интернет билан боғлиқ муаммолар ҳамон сақланиб қолганди, бироқ бошқа чорам ҳам йўқ эди. Нима қилиб бўлса-да, профессионал даражага кўтарилишим зарур эди.

    Фото: Championat

    Фото: Championat

    — Liquipedia’да айтилишича, сиз CS:GOда FPLни 2000 соатда босиб ўтгансиз. Шу тўғрими?

    — Бу CS 1.6’ни ҳисобга олмаганда, албатта. Бизнинг версия Steam’сиз эди, шунинг учун ҳеч қанақа статистика бўлмаган. Шунчаки ўйин физикасини тушуниш лозим бўлган. Умуман олганда, бу ўша ўйин, фақат хариталар бошқача. Гап шундаки, мен ўша 2000 соат ичида келажакда нима қилишимни, нималарга эришишни хоҳлашимни тушуниб етганман. Мен шунчаки завқ олиш ёки фанатлик учун ўйнамаганман, ўйинни тушуниш учун машқ қилганман. Шунчаки ўйнашни мен шундоқ ҳам исталган пайтда қилишим мумкин эди.

    — «Avangar»га қандай келиб қолгансиз?

    — Мураббий Дастан Акбаев ва ташкилот бош директори Енгун Ким мени чақиришди. Лекин жамоага қўшилиш учун эмас, аввалига синовлардан ўтиш учун. Осон бўлмаслигини билардим, бор имкониятимни кўрсатишим зарур эди. Ҳамон имкониятларимни кўрсатишга ва исботлашга уринаман. Биз камида ТОП-10’га киришни хоҳлаймиз, бунинг учун қаттиқ меҳнат қиламиз. Айниқса, турнирларда биздан кўп нарса кутишлари катта босим юклайди. Кўпчилик биздан турнирда ҳеч бўлмаганда ТОП-2 га киришимизни кутишади. Бу ишончни оқлаш учун биз бир неча баробар қаттиқроқ ишлашимизга тўғри келади.

    — Яқинда йирик турнир финалига чиқдингиз. Турнир олдидан ҳаяжонда эканингизни билдиргандингиз, чемпионатда бу ҳаяжонни енга олдингизми?

    — Ҳаяжон ҳар бир турнир олдидан бўлади. Шунчаки у ҳар хил қабул қилинади. Мен ҳанузгача ўзимни қулай ҳис қила олмайман. Мисол учун, менга саҳнага биринчи бўлиб чиқишни сўрашди. Мен эса: «Йўқ, йўқ, йўқ!». Мен саҳнани ёқтирмайман, кўпроқ саҳна ортида бўлишни маъқул кўраман. Мен шунчаки ўз ишини қилувчи ижрочиман. Аслини олганда ҳанузгача катта натижаларга эришганимни тўлиқ англаб ета олганим йўқ.

    Фото: Championat

    Фото: Championat

    — Киберспортчининг ютуғи уч жиҳатдан ташкил топади: маҳорат, меҳнатсеварлик ва омад. Нима деб ўйлайсиз, сизнинг ҳолатингизда қай бири биринчи ўринда туради?

    — Менимча, аввало маҳорат. Кейин омад ва меҳнатсеварлик, эликка эллик. Менга, масалан, «Syman Gaming» буткемпига бориш омади кулиб боққан. Бироқ бу меҳнатсеварлигим натижаси ҳам бўлган. Ахир, мен ўйнаганман ва FaceIT мураббийи эътиборига тушганман. Билмайман, бу содир бўлмаганида ҳозир нима бўларди. Бу энди умуман бошқа тарих.

    10.09.2019, 12:13   Изоҳ (0)   53287
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 9 сентябрь куни камида тўртта машина ёниб кетди

    10.09.2019, 11:58

    «Ички ишлар органлари ходимлари – сиз каби инсон». Тошкент шаҳар ИИББ интернет тармоғида тарқалган норозилик видеосига муносабат билдирди

    10.09.2019, 11:29

    Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг навбатдаги йиғилиши Тошкентда ўтказилади

    10.09.2019, 11:14

    Ўзбекистон 2019 йилда салкам 2 баробар кўп ипак қурти уриғини импорт қилди

    10.09.2019, 10:59

    Тошкентда совуқ сув ўчирилиши бошланди. Тўлиқ рўйхат

    10.09.2019, 10:45

    Ангрендаги йирик ЙТҲ «Тошкент—Фарғона» йўлининг ёпилишига сабаб бўлди. Асосий маълумотлар

    10.09.2019, 10:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.