• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Пулни тўлаб қўйинг, ачинмайсиз». Жаҳон футболидаги ўзини оқлаган 5 та трансфер ҳақида

    Биз шундай замонда яшаяпмизки, унда Ҳарри Магуайр 90 миллион еврога сотилади. Ўз дарвозасига автоголлар уриб қўядиган Калиду Кулибали эса 200 миллион евродан кам турмайди. Ҳозир эса рекорд даражадаги трансферларни ёдга олмаймиз. Аксинча, дунё футболида мўмайгина пул сарфланган, шу билан ўзини оқлаган футболчилар трансфери ҳақида бироз мулоҳаза юритамиз.

    Қайд этиш жоиз, биз ҳам вақтида уларни сотиб олган клубларни ортиқча пул сарфлаганликда айблаб қўйганмиз. Афв этгайсиз, азиз мухлис!

    Виржил ван Дейк: «Саутҳэмптон»дан «Ливерпуль»га, 2018 йил — 75 миллион фунт

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2018 йилда «Ливерпуль» дунё футбол аҳлини ўзига хос бўлмаган трансфер билан ҳайратга солди. Мерсисайд клуби ҳимоячи Виржил ван Дейк учун 75 миллион фунт тўлади. Аҳмоқона пул сарфлаш бўлганмиди? Кўпчилик кутгандек бўлмади. 1 йил ўтиб, «Ливерпуль» қойилмақом трансферни амалга оширгани маълум бўлди. Нидерландиялик футболчи «қизиллар» ҳимоясини шунчаки кучайтириб қолмади, балки уни буткул ўзгартиришга эришди. Жамоа у келгунга қадар 2016/17 йилги мавсум 42 та гол ўтказган бўлса. Орадан бир йил ўтиб, жамоа битта ўйинда ўртача 1,21 та гол ўтказди. 2018/19 йилги мавсум эса ушбу рақамлар 0,66 фоиз кўрсаткичига тушди. Жамоа бутун мавсум давомида атиги 22 та гол ўтказди ва АПЛ тарихидаги энг яхши иккинчи кўрсаткични қайд этди. Буларнинг ҳаммасига эса Виржил ван Дейк бошчилигидаги ҳимоячилар ва бразилиялик посбон Алиссон сабабчи бўлгани рад этиб бўлмас фактга айланди.

    Дидье Дрогба: «Марсель»дан «Челси»га, 2004 йил — 24 миллион фунт

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жозе Моуриньо «Челси»да ишлаган футболчилари билан кейинчалик ҳам биргаликда фаолият олиб борган. Масалан — Рикарду Карвалью. У билан Жозе учта клубда бирга ишлаган. Аммо Жозенинг энг омадли трансферларидан бири, шубҳасиз, Дробга бўлган. Португалиялик мураббий кимни сотиб олаётганини яхши билган ва шу нарса клуб хўжайини Роман Абрамовичга ҳам тушунтира олган. У шу йўсинда иш тутган: «Жаноб Абрамович, пулни тўланг ва ошиқча гапирманг». Аммо Роман Абрамович мураббийнинг ўша вақтда ҳақлигини қабул қилиш осон кечмаган. Боиси 24 миллион фунт ўша вақтда катта пул эди. Дрогба эса 1 йил олдин атиги 3,3 миллион фунтга баҳоланар эди. «Марсель» ивуарлик футболчини сотишни истамаётган, уларга рад этиб бўлмайдиган таклиф бериш керак эди. «Челси» эса 24 миллион фунтни қуртдек санаб берди ва хато қилмади. Дидье клубда 9 мавсумни ўтказди ва жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланди.

    Дани Алвеш: «Севилья»дан «Барселона»га, 2008 йил — 28,5 миллион фунт

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аввалига Дани Алвешнинг трансфери 23,5 миллион фунт эди. Аммо «Барселона» агар Алвеш клубда муваффақиятли тўп суриб кетадиган бўлса, «Севилья»га яна 5 миллион беришга ваъда берди. Алвеш эса Каталония клуби билан бирга 16 та совринга эга чиқди. Трансфердан эса иккала клуб ҳам бирдек хурсанд бўлди. Ўз вақтида The Telegraph нашри футболчининг «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Челси» таклифини рад этгани ва трансфер суммаси ҳаддан ташқари юқори бўлганини танқид остига олганди. Аммо Дани ўз трансферини ортиғи билан оқлади. Кўпчилик шундан сўнг ушбу трансферга бош-қош бўлган Хосеп Гвардиолани айблашга ҳам ботина олмади.

    Яя Туре: «Барселона»дан «Манчестер Сити», 2010 йил — 24 миллион фунт

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ивуарлик — «Сити» сафида ҳафтасига 200 минг фунт оладиган ўртача даражадаги ўйинчи. У гол урадими? Йўқ. Вазиятлар яратадими? Йўқ. Яхши ярим ҳимоячими? Ҳа, аммо де Йонг, Виейра ва Баррининг ўзи клубга етади» — деган энди вақтида таниқли футбол эксперти Пол Мерсон. У ҳатто ушбу трансферга 2 баҳо қўйганди. Ҳозир эса Туре «Сити» тарихидаги энг яхши футболчилардан бири сифатида ёдга олинади.

    Кевин де Брюйне: «Вольфсбург»дан «Манчестер Сити»га, 2015 йил — 55 млн фунт

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бельгиялик трансфери амалга оширилган вақтда ҳам Пол Мерсон яна диққат марказида бўлди. Бу сафар у Жефф Стеллинг ҳамда Фил Томпсонлар билан.

    Фил: «Де Брюйне… Ё худойим, Жефф. Дунё ақлдан озмоқда. Бундай нарх эвазига ушбу футболчини сотиб олиш ўта кетган ақлсизлик. У яхши ўйинчи, аммо буюк эмас-ку! «Вольфсбург» — яхши жамоа, аммо жин урсин…».

    Жефф: «Мерсон, Моуриньо уни бекорга қўйиб юбормагандир-а?»

    Мерсон: «Ҳатто бундай деб ўйламайман ҳам. У «Челси»да нимагадир эришиши катта эҳтимол эди. Унинг 50 миллион фунт туришига ҳам ишонмайман. Наҳотки, шунча пул инглиз футболида ўзини кўрсата олмаган бола учун тўланган бўлса?».

    Кевин кейин ва ҳозир нималар қилиб ташлаётганини эса кўпчилик ҳайрат билан кузатишда давом этмоқда. Ҳатто Мерсон ҳам.

    FourFourTwo материали асосида Асрор Абдуназаров тайёрлади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг

    09.09.2019, 15:56   Изоҳ (0)   33620
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рафаэль Надаль беш соат давом этган US Open финалида россиялик теннисчини енгди

    09.09.2019, 14:21

    Эктор Купер жамоаси Ироқ билан ўйнайди, Друлович шогирдлари эса Эронга қарши майдонга тушади

    09.09.2019, 11:32

    Жаҳон чемпионати жангларига қуръа ташланди. Ўзбекистонлик боксчиларнинг рақиблари маълум

    09.09.2019, 11:02

    Фотомақола: ЖЧ—2022 нинг қуриб битказилган илк стадиони — «Ал-Жануб». У қатарликларга ярим миллиард доллардан ортиққа тушди

    09.09.2019, 10:39

    ФИФА кунлари доирасида «Барселона» бир йўла икки футболчисидан айрилди

    08.09.2019, 23:34

    «Ювентус» ва «Интер» кўз тиккан ҳужумчи 80 млн еврога баҳоланди

    08.09.2019, 22:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.