АҚШ мусиқа индустриясининг стриминг сервисларидан кўрган даромади ярим йил давомида 4,3 миллиард долларни ташкил этди.
Бу сумма умумий тушумнинг 80 фоизига тенг ва ўтган йилга солиштирганда 26 фоизга кўп. Икки йил аввал бу кўрсаткич 51 фоизга тенг эди.
Америка овоз ёзувчи компаниялар ассоциациясига кўра, 2018 йилнинг биринчи ярмига солиштирганда умумий тушум 18 фоизга ўсган ва 5,4 миллиард долларни ташкил этган. RIAA пуллик обуна ва реклама даромадларини ҳисобга олган.
Бундай обуначилар сони 31 фоизга ошган ва мусиқа индустрияси умумий тушумида 62 фоизга етган. Spotify обуначилари 100 миллиондан ортиқни, Apple Music мухлислари эса 56 миллион кишини ташкил этган.