7 сентябрдан 8 сентябрга ўтар кечаси Абу Даби шаҳрида UFC 242 жанг оқшоми бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Кечанинг асосий жангида UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов америкалик вақтинчалик чемпион Дастин Порьега қарши октагонга чиқди.

Биринчи раундда Ҳабиб Порьедан устунлик қилган бўлса, иккинчи раунд аввалида Порье россиялик спортчидан фаолроқ ҳаракат қилди. Ҳабиб рақибини учинчи раундда бўғиш усули билан техник нокаутга учратиб, мағлуб этди. Ва чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.

Фото: Getty Images

Шу тариқа Нурмагомедовнинг ғалабалари сони 28 тага етди. Қайд этиш жоиз, Ҳабиб шу кунга қадар бирор марта мағлуб бўлмаган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!