Тошкентдаги «ОтелЎзбекистон» МЧЖ қўшма корхонасидаги давлат улуши (80,13 фоиз) 26,4 миллион долларга баҳоланди. Бу очиқ кимошди савдосига қўйилган объектнинг бошланғич нархи, деб хабар беради Давлат активларини бошқариш агентлиги.
Аввалроқ, меҳмонхона 33 миллион доллар қийматида сотувга қўйилган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 23 январдаги қарорига кўра, давлат улуши «Ўзбекистон» комплекси биноси ва ҳудудидаги инфратузилма объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи билан 99 йилга берилган.
Тўловларнинг максимал тўлаш муддати уч йил давомида ҳар чоракда тенг улушда амалга оширилади. Шу билан бирга минимал сармоя мажбурияти 100 миллион сўмга тенг.
Давлат улуши қуйидаги шартлар бўйича амалда бўлади:
- Давлат улуши олинганидан бошлаб 10 йил давомида асосий фаолият турини (меҳмонхона хизмати) сақлаб қолиш;
- Меҳмонхона ташқи кўринишини ўзгартирмасдан бошқарув учун энг яхши менежерларни жалб қилиш.
Танловда иштирок этувчилар бошланғич сумманинг 15 фоиз миқдорида депозит қўйишлари керак.
Изоҳ (0)