• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент топшириғи: Ўзбекистонда Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича ягона марказ барпо этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилганидек, кейинги йилларда бу борада ҳам жуда кўп ишлар амалга оширилди. Соҳани бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилди. 2019—2023 йилларда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестларини ўтказиш тизими жорий этилди.

    Беш ташаббус ҳамда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида спорт объектлари ишга туширилиб, ёшлар спортга фаол жалб этилмоқда. Олимпия ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиби бўлган 204 нафар спортчи туман ва шаҳарларга бириктирилди, айримларининг спорт мактаблари очилди.

    Ўзбекистон вакиллари ўтган йилги Осиё ўйинларида жами 70 та, жумладан, 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаган эди.

    Жорий йилнинг ўтган даврида эса халқаро мусобақаларда жами 442 та, жумладан 145 та олтин, 134 та кумуш ва 163 та бронза медали қўлга киритилди.

    Йиғилишда бундан кейинги мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш, бунинг учун жойларда зарур шароит яратиш масалалари муҳокама этилди.

    2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик аҳволи қониқарли эмаслиги, қатор спорт федерациялари ва ҳокимликлар юқори натижаларни таъминлайдиган спортчиларга шароит яратишга етарлича эътибор бермаётгани танқид қилинди.

    Миллий Олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига саралаб олинган спортчиларнинг яқин ойларда ўтказиладиган халқаро мусобақаларда юқори ўрин эгаллаб, Олимпиадага лицензияни қўлга киритишлари учун янада кенг шарт-шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Албатта, моддий-техник база муҳим. Лекин натижани иқтидорли спортчи таъминлайди. Бундай ёшларни топиш учун эса кучли селекция тизими зарур.

    Аммо жойларда ташкил этилаётган мусобақалар сони ва савияси ҳозирча талабга жавоб бермайди. Мисол учун, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Тошкент, Хоразм, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларидаги 131 та шаҳар ва туманда жорий йилги мусобақаларни молиялаштиришга маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмаган. Ёки республика миқёсида ўтказилган 230 та мусобақада айрим шаҳар ва вилоят жамоалари умуман иштирок этмаган. Бу миллий терма жамоалар таркибига маҳоратли спортчиларни саралаб олишга салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу боис йиғилишда ҳар бир ҳудуддаги спорт муассасаларини хатловдан ўтказиб, спорт захирасини шакллантириш, селекция ва иқтидорли спортчиларни танлаб олиш тизимини йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.

    «Маълумки, спортчиларнинг тез тикланиб олишлари учун фармакологик кўмак зарур. Лекин, юртимизда спорт фармакологияси бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, янги дори воситаларини яратиш юзасидан илмий изланишлар олиб борилмаган. Бу соҳада малакали мутахассислар ҳам йўқ. Кўпчилик атлетлар допинг бўлмаган қандай моддалардан фойдаланиш мумкинлигини билмайди.

    Спорт федерацияларининг бирортасида ҳам терма жамоа аъзоларининг мусобақага тайёргарлиги ва тикланиш жараёнини мониторинг қилиш бўйича комплекс лаборатория мавжуд эмас.

    Шулардан келиб чиқиб, тегишли вазирликларга спорт фармакологиясини ривожлантириш, спорт федерацияларида илмий-комплекс лабораториялар ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди», — дейилади хабарда.

    Хорижий давлатлар тажрибаси асосида Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича ягона марказ барпо этиш таклифи илгари сурилди.

    Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Республика спорт тиббиёти маркази фаолиятини такомиллаштириш, бу борадаги ўқув дастурлари ва методологияни янгилаш, спортчиларнинг тайёргарлик жараёнига инновацион технологияларни жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Видеселекторда аҳолини, айниқса, ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Бунда, аввало, умумтаълим мактабларидаги шароит катта ўрин тутади. Лекин мактабларда ўқувчилар жамоавий спорт ўйинларига тўлиқ жалб этилмаяпти. 2 мингдан зиёд мактабда спорт заллари йўқ, 3 мингдан ортиғида эса таъмирталаб.

    Спортга ихтисослашган мактаб-интернатларда ҳам камчиликлар бор. Масалан, Тойлоқ, Жиззах, Бухоро, Учқўрғон, Денов туманлари, Наманган, Қарши ва Андижон шаҳарларидаги шундай мактабларда спорт зали, ётоқхона, ўқув бинолари етишмайди.

    Болалар-ўсмирлар, Олимпия захиралари ва олий спорт маҳорати мактаблари тренерларининг ойлик иш ҳақи умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчиларига нисбатан деярли 2 баробар паст. Ўз навбатида, тренерларнинг 51 фоизи ўрта махсус маълумотга эга, 2 мингдан ортиқ олий маълумотли мураббийларга эҳтиёж мавжуд.

    Олий таълим муассасаларидаги спорт иншоотлари талабаларнинг қарийб 50 фоизини қамраб олиш имкониятига эга бўлса-да, амалда 21 фоиз талаба-ёшлар спорт тадбирларига қатнашмоқда.

    Умуман олганда, мамлакат бўйича 12 мингдан ортиқ спорт иншооти мавжуд бўлса, уларнинг бир кунлик қуввати қарийб 1,5 миллион кишини ташкил этади. Яъни, аҳолига нисбатан спорт иншоотлари билан таъминланиш даражаси 4,5 фоиздан ошмайди. Хусусан, бу кўрсаткич Самарқанд вилоятида 3,4 фоиз, Сурхондарё вилоятида 3,5, Андижон вилоятида 3,7 фоиздир.

    «Бундай аҳволда спортни қандай қилиб оммалаштириш мумкин?», дея савол қўйди Президент.

    Йиғилишда шу каби муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш, бунинг учун зарур маблағ ва ресурслар йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Умумтаълим муассасаларида спорт объектлари қуриш ва таъмирлаш, уларни замонавий спорт анжомлари билан жиҳозлаш, ихтисослашган мактаб-интернатларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари белгиланди.

    Мактаб ўқувчилари ўртасида спорт мусобақалари ва жисмоний тарбия фанидан олимпиада ташкил қилиб, уларда ғолиб бўлганларни олий таълим муассасаларига квотадан ташқари имтиёзли асосда қабул қилиш ҳамда уларга спорт тоифаси бериш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, бундай ёшларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари иш ҳақига қўшимча устама, юқори тоифа ва унвонлар бериш таклиф этилди.

    Соҳа учун кадрлар тайёрлаш қамровини кенгайтириш, интенсив малака ошириш платформасини йўлга қўйиш, мураббийларга талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил қилиш юзасидан тавсиялар берилди.

    Олий таълим муассасаларини имконияти ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, маълум бир спорт турларига ихтисослаштириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди. Бу талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш баробарида спорт федерациялари билан ҳамкорлик орқали профессионал спортга маҳоратли ёшларни саралаш имконини беради.

    Мутасаддиларга олий таълим муассасалари ва туман (шаҳар)ларни аниқ спорт турларига ихтисослаштириш, юқори спорт натижаларига эришган ёшларни ва жисмоний тарбия ўқитувчиларини рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди.

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан соҳа мутасаддилари ва ҳокимлар ахборот берди.

    04.09.2019, 23:33   Изоҳ (0)   38230
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона ИИББ собиқ бошлиғи Дональд Трампга мактуб ёзди

    04.09.2019, 23:18

    Пойтахтдаги мактаблардан бирининг ёнида ҳайдовчилар учун ностандарт огоҳлантириш белгиси ўрнатилди

    04.09.2019, 22:57

    Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар устидан суд бошланди 

    04.09.2019, 22:36

    Жорий йилда Умра мавсуми 20 сентябрдан бошланади

    04.09.2019, 22:15

    Ўзбекистонда 2019 йилнинг 8 ойи давомида 7439 та ёнғин содир бўлди. Ушбу ёнғинларда 76 нафар инсон ҳалок бўлди

    04.09.2019, 21:56

    Қашқадарё ҳокими Косондаги мактабда дарс ўтди ва мадҳия куйлади

    04.09.2019, 21:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.