• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар устидан суд бошланди 

    Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар устидан суд бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидов «Дарё»га хабар берди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    4 сентябрь, чоршанба куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди биносида судланувчилар Ғолиб Ташанов (1981 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз), Жаҳонгир Усмонов (1993 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз), Шамшиддин Эсонбоев (1995 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) ва Ҳабибулло Нурмонов (1996 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бошланди.

    Қайд этилишича, мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Икром Муслимов раислигида ҳамда судьялар О.Арабов ва Э.Эргашевдан иборат суд таркибида кўрилмоқда.

    Тергов якунига кўра, судланувчилар 2019 йил 14 майдан 15 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Иштихон тумани «Чимқўрғон» МФЙ «Чимқўрғон» қишлоғида яшаб келган А.Х.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, ҳужум қилиб А.Х.ни, унинг турмуш ўртоғи З.Х.ни, фарзандлари Ж.И., вояга етмаган А.И. ва О.И.ни қасддан ўлдирган ҳамда 22 миллион сўм, 100 АҚШ доллари ва 600 минг сўмлик Samsung русумли уяли алоқа телефонини босқинчилик йўли билан талон-торож қилган. Шундан сўнг, судланувчилар содир этган жиноятларини яшириш мақсадида А.Х. ва унинг оила аъзоларининг мурдаларини кўрпаларга ўрашиб, уй ҳовлисида турган Damas русумли автомашинага жойлаштириб Қўшработ туманидаги «Олтин майдон» фермер хўжалиги ҳудудидаги адирга автомашинани бошқариб бориб, ташлаб кетган.

    Бундан ташқари, Ғ.Ташанов 2018 йилнинг баҳорида ўзи истиқомат қилиб келган уйнинг томорқасида ўсиб чиққан тақиқланган кўкнори ўсимлигини қонунга хилоф равишда етиштириб, 2018 йил ноябрь ойида қуруқ ҳолдаги умумий соф вазни 49,94 грамм бўлган кўкнори гиёҳвандлик воситасини Ж.Усмоновга қонунга хилоф равишда ўтказган бўлса, Ж.Усмонов ушбу гиёҳвандлик воситасини ўз уйида ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаб келган.

    Судланувчилар:

    Ғ.Ташанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 164-моддаси (босқинчилик), 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш), 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш)да;

    Ж.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 164-моддаси (босқинчилик), 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) ва 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар)да;

    Ш.Эсонбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 164-моддаси (босқинчилик) ва 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш)да;

    Ҳ.Нурмонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 164-моддаси (босқинчилик) ва 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

    Суд жараёни давом этмоқда.

    Мавзуга доир: Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ўлдирилиб, уларнинг жасади машина ичига ташлаб кетилди

    Мавзуга доир: Бош прокуратура Самарқандда бир оиланинг беш аъзоси ўлдирилиши ҳодисаси юзасидан ахборот берди

    04.09.2019, 22:36   Изоҳ (0)   41066
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жорий йилда Умра мавсуми 20 сентябрдан бошланади

    04.09.2019, 22:15

    Ўзбекистонда 2019 йилнинг 8 ойи давомида 7439 та ёнғин содир бўлди. Ушбу ёнғинларда 76 нафар инсон ҳалок бўлди

    04.09.2019, 21:56

    Қашқадарё ҳокими Косондаги мактабда дарс ўтди ва мадҳия куйлади

    04.09.2019, 21:35

    Бош прокуратура академияси магистратурасига кириш имтиҳонлари ўтказилди

    04.09.2019, 21:14

    Қурилиш вазирининг янги биринчи ўринбосари тайинланди. У бунгача Tashkent City қурилишига масъул эди

    04.09.2019, 20:54

    Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг кредит асосида машина харид қилиш эҳтиёжини ўрганмоқда

    04.09.2019, 20:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский: “Россиянинг барча ҳарбий жиноятчилари суд олдида жавоб беради”

    Дунё | 26 июн, 08:52

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.