Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 4-турида Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» клуби 31 август, шанба куни меҳмонда «Бёрнли»ни синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 33-дақиқасида Крис Вуд ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Орадан 4 дақиқа ўтиб «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келган бўлса, «қизиллар»нинг учинчи голига бразилиялик ҳужумчи Роберто Фирмино муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Ливерпуль» меҳмонда кечган баҳсда «Бёрнли» дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
Таъкидлаш жоиз, Клопп шогирдлари 12 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида етакчиликни ўз қўлига олди.
АПЛ
4-тур баҳси
31 август, шанба
«Бёрнли»—«Ливерпуль» 0:3
Голлар: 0:1 — 33, автогол Вуд, 0:2 — 37 Мане, 0:3 — 80 Фирмино«Бёрнли»: Поуп, Ми, Питерс, Лоутон, Тарковски, Леннон, Корк, Вествуд, Макнил, Барнс (Родригес, 73), Вуд
«Ливерпуль»: Адриан, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд, Матип, Вейналдум, Ҳендерсон (Окслейд-Чемберлен, 71), Фабиньо, Мане (Ориги, 85), Фирмино (Шақири, 85), Салоҳ
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)