Есемурат Каньязов Президентнинг 2019 йил 27 августдаги қарорига асосан бошқа ишга ўтиши муносабати билан Адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университетининг ректори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вазирлик расман маълум қилди.
Адлия вазирининг 2019 йил 29 августдаги буйруғи билан Е.Каньязов Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)