Вегетариан бўлган ҳиндистонлик блогер Баркҳа Сингҳ Хивага қилган саёҳатида Хоразмнинг гастрономик таоми ҳисобланмиш «Шивит оши»ни севиб тановул қилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
У мазкур таомни шундай таърифлаган: «Хивада бир нечта ажойиб вегетариан таомлар таклиф этилди. Бу Ўзбекистонда кам учрайдиган ҳолат. Айтмоқчиманки, агар сиз вегетариан бўлсангиз ҳам оч қолмайсиз. Улар ҳар доим махсус сўров бўйича бирор нарса тайёрлайди. Аммо бу таом бутунлай вегетарианча ва қаранг мен қанчалик бахтлиман!»
Унинг Instagram’да 943 минг, YouTube’да эса 123 минг обуначиси бор.
Изоҳ (0)