UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес Дастин Порьега қарши жангда россиялик яккакурашчини нима чалғитиши мумкинлигини айтди.
«Ҳабибдан аввал унинг бир нечта дўстлари ва шерикларининг жанг ўтказиши муҳим палла ҳисобланади. Агар уларнинг қайси биридадир вазият режадагидек бўлмаса, бу Ҳабибнинг руҳий ҳолатига таъсир қилиши мумкин.
Агар кимдир чегарадан чиқадиган бўлса, ўйлашимча, Ҳабибнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов унга яхшигина танбеҳ бериб қўяди. У жуда тартибли инсон ва ўқувчиларидан атрофдагиларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилади», — дейди Мендес.
Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни Абу Дабида бўлиб ўтадиган UFC 242 мусобақаси асосий жангида Ҳабиб Нурмагомедов ва Дастин Порье иштирок этади. Ундан аввал Нурмагомедов жамоасининг вакили Зубайра Тухугов ҳам жанг қилади.
Янада кўпроқ UFC ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)