• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Чемпионликка даъвогар «Интер», барқарор «Ювентус» ва омадсиз «Милан». А Серияда тур тафсилотлари

    24—26 август кунлари футбол бўйича Италия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсум 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди. «Дарё» кучли бешлик чемпионатлари қаторида А Сериянинг илк тури тафсилотларини бир саҳифага жамлади.

    «Парма»—«Ювентус»

    Фото: Twitter/@juventusfc

    Фото: Twitter/@juventusfc

    Турни амалдаги чемпион «Ювентус» сафарда «Парма»га қараши баҳс билан бошлаб берди. Учрашувдаги ягона гол (ҳисобланган) 21-дақиқада Жоржио Кьеллини томонидан урилди. Қайд этиш жоиз, Криштиану Роналду томонидан урилган гол VAR орқали ҳисобга олинмади. Шу куни Турин клуби сафида ёзги трансферлар вақтида жамоага келиб қўшилган Адриен Рабио дебют учрашувини ўтказди. Бундан ташқари ижарадан қайтган Гонсало Игуаин ҳам узоқ танаффусдан сўнг «Ювентус» таркибида илк расмий ўйинда қатнашди. «Аякс»дан космик суммага харид қилинган Маттейс де Лигт эса захирада қолдирилди.

    «Фиорентина»—«Наполи»

    Фото: Twitter/@sscnapoli

    Фото: Twitter/@sscnapoli

    Сўзсиз турнинг энг қизиқарли учрашуви Флоренция шаҳрида бўлиб ўтди. Унда мезбон «Фиорентина» янги мавсум олдидан чемпионликк даъво қилаётган Карло Анчелотти қўл остидаги «Наполи»ни қабул қилди. Ўйинда ҳисобни мезбонлар етакчиси Эрик Пульгар 9-дақиқада пенальти орқали очишга эришди. 38-дақиқада Дрис Мертенс ўзининг аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклади. Орадан 4 дақиқа ўтиб, жамоасининг биринчи голига ассистентлик қилган Лоренсо Инсиньенинг ўзи гол уришга эришди. Қайд этиш жоиз, унга голли узатмани Дрис Мертенс берди. Иккинчи бўлим аввалида Никола Миленкович Пульгарнинг узатмасини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Инсиньенинг навбатдаги узатмасини бу сафар Хосе Кальехон мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди. 65-дақиқага келиб, «Фиорентина»нинг янги аъзоси Кевин-Принс Боатенг яна жамоасининг ўйиндаги сўнгги голини урди. 2 дақиқадан кейин эса Кальехон—Инсинье комбинацияси гол билан якунланди. Шу тарзда Анчелотти шогирдлари сафарда осон бўлмаган ғалабани қўлга киритди.

    «Удинезе»—«Милан»

    Фото: Twitter/@acmilan

    Фото: Twitter/@acmilan

    Янги бош мураббий қўл остига ўтган «Милан» учун мавсум омадсиз бошланди. Марко Жампаоло шогирдлари илк турда «Удинезе» меҳмони бўлди. Ўйиндаги ягона гол 72-дақиқада удинеликлар янги аъзоси Родриго Бекао томонидан киритилди. Қайд этиш жоиз, Бекао Москванинг ЦСКА клубидан «Удинезе»га ўтганди. У ўзининг дебют ўйинидаёқ ғалабага голини урди. Шу куни миланликлар сафида Исмоил Беннасер ҳамда Рафаэль Леау ўзининг дебют ўйинини ўтказди.

    «Рома»—«Женоа»

    Фото: Twitter/@OfficialASRoma

    Фото: Twitter/@OfficialASRoma

    Турнинг яна бир қизиқарли учрашуви Римда кечди. «Рома» ҳам янги мавсумни янги бош мураббий — Паулу Фонсека қўл остида бошлади. Римликлар илк турда «Женоа»ни қабул қилди. Учрашувда ҳисобни 6-дақиқада туркиялик Женгиз Ундер қойилмақом ҳаракатлари эвазига очди. 10 дақиқа ўтиб, меҳмонлар вакили Пинамоти ҳисобни тенглаштирди. 30-дақиқада эса Эдин Жеконинг аниқ зарбаси «Рома»ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 49-дақиқада эса Александр Коларовнинг жаримадан йўллаган кучли ва аниқ зарбаси голга айланди. Ўйиндаги сўнгги голни эса «Женоа» аъзоси Куаме киритди. Шу тариқа томонлар жанговар дурангга имзо чекди.

    «Интер»—«Лечче»

    Фото: Twitter/@Inter

    Фото: Twitter/@Inter

    Турнинг сўнгги беллашуви эса Антонио Конте қўл остига ўтган «Интер» жамоаси иштирокида бўлди. «Нерадзуррилар» ўз майдонида «Лечче»ни қабул қилиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Аввалига 21-дақиқада хорватиялик Марсело Брозович ўзининг кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, мавсум аввалида Контенинг илк харидига айланган Стефано Сенси ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида эса узоқ давом этган трансфер сериалидан сўнг «Интер»га ўтган Ромелу Лукаку дебют учрашувидаёқ гол уришга эришди. Ўйинга якуний нуқтани эса 84-дақиқада Антонио Кандрева ўзининг қойилмақом голи билан қўйишга муваффақ бўлди. Шу тариқа «Интер» ва Антонио Конте мавсумни йирик ғалаба билан бошлади.

    Тур рақамларда

    • 10 та ўйинда жами 33 та гол урилди
    • 5 та ўйинда меҳмонлар ғалаба қозонди, 2 та ўйинда дуранг қайд этилди. 3 та ўйинда эса мезбонлар ютди
    • Меҳмонлар 17 та гол урди, мезбонлар эса 13 та.
    • Энг йирик ҳисобдаги ғалаба: «Интер»да 4:0.
    • Энг кўп гол урилган ўйин: «Фиорентина»—«Наполи» 7 та гол.
    • Битта ҳам гол ура олмаган ўйинчилар: «Кальяри», «Сампдория», «Лечче»
    • Бир йўла 4 футболчи 1-турда дублга эришди

    А Серия

    1-тур баҳслари

    24 август, шанба

    «Парма»—«Ювентус» 0:1

    Гол: 0:1 — 21 Кьеллини

    «Фиорентина»—«Наполи» 3:4

    Голлар: 1:0 — 9, пенальти, Пульгар, 1:1 — 38 Мертенс, 1:2 — 42, пенальти, Инсинье, 2:2 — 51 Миленкович, 2:3 — 56 Кальехон, 3:3 — 65 Боатенг, 3:4 — 67 Инсинье

    25 август, якшанба

    «Удинезе»—«Милан» 1:0

    Гол: 1:0 — 72 Родриго Бекао

    «Кальяри»—«Брешиа» 0:1

    Гол: 0:1 — 54, пенальти Доннарумма

    «Верона»—«Болонья» 1:1

    Голлар: 0:1 – 15, пенальти Сансоне, 1:1 – 36 Велозу

    «Рома»—«Женоа» 3:3

    Голлар: 1:0 — 6 Ундер, 1:1 — 16 Пинамонти, 2:1 — 30 Жеко, 2:2 — 43, пенальти Кришито, 3:2 — 49 Коларов, 3:3 — 70 Куаме

    «Сампдория»—«Лацио» 0:3

    Голлар: 0:1 — 37 Иммобиле, 0:2 — 56 Корреа, 0:3 — 62 Иммобиле

    СПАЛ—«Аталанта» 2:3

    Голлар: 1:0 — 6 Ди Франческо, 2:0 — 26 Петанья, 2:1 — 34 Госенс, 2:2 — 70 Муриэль,2:3 — 76 Муриэль

    «Торино»—«Сассуоло» 2:1

    Голлар: 1:0 — 14 Заза, 2:0 — 55 Заза, 2:1 — 69 Капуто

    26 август, душанба

    «Интер»—«Лечче» 4:0

    Голлар: 1:0 — 21 Брозович, 2:0 — 24 Сенси, 3:0 — 60 Лукаку, 4:0 — 84 Кандрева

    Мусобақа жадвали

    Фото: Twitter/@SerieA

    Фото: Twitter/@SerieA

    Тўпурарлар рўйхати

    1. Луис Муриэль («Аталанта») — 2 та гол
    2. Симоне Заза («Торино») — 2 та гол
    3. Чиро Иммобиле («Лацио») — 2 та гол
    4. Лоренсо Инсинье («Наполи») — 2 та гол

    27.08.2019, 19:08   Изоҳ (0)   19529
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эктор Купер: Ғалаба қозонишдан бошқа ҳеч нарсани хоҳламайман

    27.08.2019, 11:57

    Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ билан ўртоқлик ўйини ўтказади

    27.08.2019, 11:54

    «Боруссия Д»нинг иродали ғалабаси ва ўзига келган «Бавария». Бундеслигада тур тафсилотлари

    27.08.2019, 08:19

    Омадсиз «Реал», кутилмаган етакчи — «Севилья», Месси ва Суарессиз қолган «Барселона»нинг ғалабаси. Ла Лигада тур тафсилотлари

    26.08.2019, 16:48

    Ўзи уйида тарсаки еган «Ман Юнайтед» ва «Тоттенҳэм», карвонбошига айланган «Ливерпуль», Лэмпарднинг илк ғалабаси. АПЛда тур тафсилотлари

    26.08.2019, 16:05

    «Чарм тўп—2019». Финал босқичи 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди

    25.08.2019, 23:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.