• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Боруссия Д»нинг иродали ғалабаси ва ўзига келган «Бавария». Бундеслигада тур тафсилотлари

    23—25 август кунлари Германия чемпионатининг 2-тур ўйинлари ўтказилди. «Дарё» одатдагидек тур тафсилотлар билан таништиради.

    «Кёльн» — «Боруссия Д»

    Фото: Twitter/@BVB

    Фото: Twitter/@BVB

    Жума оқшомини безаган учрашув Кёльн шаҳрида бўлиб ўтди. Унда дортмундликлар иродали ғалабани қўлга киритди. Дастлаб майдон эгалари Доминик Дрекслернинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. «Боруссия» 70-дақиқага келибгина ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Жейдон Санчонинг ажойиб зарбасидан кейин мувозанат тикланди.

    Асосий вақт якунланиши арафасида Ашраф Ҳакими «арилар»ни олдинга олиб чиқди, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Пако Алькасер якуний ҳисобни ўрнатди. Шу тариқа, Люсиэн Фавр шогирдлари ирода кўрсатган ҳолда уч очкога эга чиқди ва турнир жадвалида пешқадамликни ўз қўлига олди.

    «Шальке-04» — «Бавария»

    Фото: Twitter/@Bundesliga_EN

    Фото: Twitter/@Bundesliga_EN

    Бундеслигада мавсумни омадсиз бошлаган мюнхенликлар бу турда «Шальке-04» майдонида меҳмон бўлди. Гелзенкирхенда бўлиб ўтган баҳс Роберт Левандовскининг бенефисига айланди. Польшалик ҳужумчи ҳет-трик қайд этган ҳолда жамоасига уч очко тақдим этди.

    Мазкур ўйинда Люка Эрнандес, Иван Перишич ва Филиппе Коутиньо «Бавария» сафидаги дебютларини нишонлади. Франциялик ҳимоячи асосий таркибда майдонга тушган бўлса, Перишич ва Коутиньо захирадан ўйинга қўшилди.

    «Лейпциг» — «Айнтрахт»

    Фото: Twitter/@Bundesliga_EN

    Фото: Twitter/@Bundesliga_EN
    Турнинг марказий ўйинларидан бири ғарбий Германияда бўлиб ўтди. Унда «Лейпциг» клуби «Айнтрахт» билан баҳс юритди ва қийин ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Тимо Вернер «буқалар»ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Юссуф Поулсен мезбонларнинг иккинчи голини урган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда франкфуртликлар ҳужумчиси Гонсало Пасенсия ҳисобни қисқартирди.

    Бошқа натижалар

    Фото: Twitter/@Bundesliga_EN

    Фото: Twitter/@Bundesliga_EN

    Биринчи турда уч очкодан қўлга киритган «Фортуна» ва «Байер» жамоалари Дюссельдорфда ўзаро масалага ойдинлик киритди. Танаффуга қадар леверкузенликлар учта гол урган ҳолда масалани ҳал қилиб қўйди ва мезбонларнинг иккинчи бўлимдаги ягона жавоб тўпи ҳеч нарсани ўзгартира олмади.

    Ўтган ҳафта амалдаги чемпиондан очко тортиб олган «Ҳерта» Берлинда «Вольфсбург»га йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. «Хоффенхайм» эса сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига «Вердер»ни таслим этди.

    Тур рақамлари

    Бу турда олтита ўйинда меҳмонлар ғалабани қўлга киритган бўлса, иккита ўйинда майдон эгалари зафар қучган. Яна бир баҳсда дуранг бўлган.  Энг кўп гол (5 та) «Ҳоффенҳайм» — «Вердер» учрашувида киритилди. Икки ўйинда йирик ҳисоб қайд этилган бўлса, тўртта ўйин 1:3 ҳисоби билан тугаган.

    2-турда жами 32 та гол урилди. Ўтган икки турда фақатгина «Шальке-04» голлари сонини очмади.

    Бешта жамоа («Боруссия Д», «Фрайбург», «Лейпциг», «Вольфсбург», «Байер») 100 фоизлик натижа қайд этаётган бўлса, тўртта клуб («Майнц», «Кёльн», «Падерборн», «Вердер») ҳали очко қўлга киритмади.

    Турнир жадвали

    Фото: Twitter/@Bundesliga_EN

    Фото: Twitter/@Bundesliga_EN

    Тўпурарлар рўйхати

    Фото: Twitter/@Bundesliga_EN

    Фото: Twitter/@Bundesliga_EN

    Бундеслига

    2-тур баҳслари

    23 август, жума

    «Кёльн» – «Боруссия Д» 1:3

    Голлар: 1:0 — 29 Дрекслер, 1:1 — 70 Санчо, 1:2 — 86 Ҳакими, 1:3 — 90+4 Пако Алькасер.

    24 август, шанба

    «Ҳоффенҳайм»—«Вердер» 3:2

    Голлар: 0:1 — 42 Фюллькруг, 1:1 — 54 Бичакчич, 2:1 — 59 Бебу, 2:2 — 81 Осако, 3:2 — 87 Кадержабек

    «Фортуна Д»—«Байер» 1:3

    Голлар: 0:1 — 6, автогол, Бейкер, 0:2 — 33 Арангис, 0:3 — 39 Бельараби, 1:3 — 82 Моралес

    «Майнц»—«Боруссия М» 1:3

    Голлар: 1:0 — 18 Квайсон, 1:1 — 31 Лайнер, 1:2 — 77 Плеа, 1:3 — 79 Эмболо

    «Аугсбург»—«Унион Берлин» 1:1

    Голлар: 1:0 — 59 Варгас, 1:1 — 80 Андерссон

    «Падерборн»—«Фрайбург» 1:3

    Голлар: 1:0 — 3 Мамба, 1:1 — 21, пенальти, Вальдшмидтм 1:2 — 40 Петерсен, 1:3 — 90 Квон Чхан Хун

    «Шальке-04»—«Бавария» 0:3

    Голлар: 0:1 — 20, пенальти, Левандовски, 0:2 — 50 Левандоски, 0:3 — 75 Левандовски

    25 август, якшанба

    РБ Лейпциг – Айнтрахт Ф 2:1

    Голлар: 1:0 — 10 Вернер, 2:0 — 80 Поулсен, 2:1 — 89 Гонсалу Пасенсия.

    Ҳерта – Вольфсбург 0:3

    Голлар: 0:1 — 9, пенальти Вегорст, 0:2 — 82 Брекало, 0:3 — 90 Руссиён.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    27.08.2019, 08:19   Изоҳ (0)   20348
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Омадсиз «Реал», кутилмаган етакчи — «Севилья», Месси ва Суарессиз қолган «Барселона»нинг ғалабаси. Ла Лигада тур тафсилотлари

    26.08.2019, 16:48

    Ўзи уйида тарсаки еган «Ман Юнайтед» ва «Тоттенҳэм», карвонбошига айланган «Ливерпуль», Лэмпарднинг илк ғалабаси. АПЛда тур тафсилотлари

    26.08.2019, 16:05

    «Чарм тўп—2019». Финал босқичи 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди

    25.08.2019, 23:39

    Равшан Эрматов ҳакамликка қайтмоқда: У «Чарм тўп—2019» мусобақаси финалини бошқаради

    25.08.2019, 23:27

    Ўзбекистонлик дзюдочи Жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиқди

    25.08.2019, 19:12

    Ўзбекистонлик каноэчилар Токио Олимпиадасига навбатдаги йўлланмани қўлга киритди

    25.08.2019, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.