Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида камбағал одам Lexus’да ўз боласи учун ҳайрия ёрдамини сўраб келди, деб ёзмоқда Tengrinews.

Фото:  «Павон.кз»

Эркак «Павлодар меҳрибонлари клуби» жамоат фонди иштирокчиларига мурожаат қилган. Бу ҳақда волонтёрлар ўзларининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилган. Клуб иштирокчиларининг сўзларига кўра, бу йили уларга болаларини мактабга тайёрлашда қийинчиликка дуч келган қарийб 300 та оила ёрдам сўраб мурожат қилган.

«Биз бу оилаларни яхши биламиз. Улар ҳақиқатдан ҳам моддий жиҳатдан қийналган. Ҳайрия мактаб папкаларини бериш учун бир кунни белгиладик. Уларнинг шахсан ота-оналарнинг қўлларига топширдик. Клубда бир нечта мактаб буюмлари тўплами қолди. Уларни ижтимоий ўқитувчилар берган заҳира рўйхатидаги кам таъминланган оилаларга беришга қарор қилдик», — деган ташкилот иштирокчилари.

Боласи кам таъминланганлар болалар рўйхатида бўлган оиладан бўлган эркак волонтёрларга ёрдам сўраб келган. Маълумотномага кўра, бу оиладаги эр-хотин 25 минг тенге (65 доллар) ва 31 минг тенге (80 доллар)ойлик олади. Оила кам таъминланган ва кўп фарзандли.

«Бироқ, кейинчалик маълум бўлишича, бу оила бошлиғи Lexus’нинг энг сунги русумида юради, ўзлари эса сифатли ҳусусий уйда яшайди. Биз бунга шахсан ишонч хосил қилдик. Бизнинг сўзларимиз далиллар билан исботланган. Қимматбаҳо машинага ҳайрия канселярия буюмларини жойлашга ҳам уялмади», — деб ёзган волонтёрлар.

Уларнинг таъкидлашича, ота-оналарнинг бу ҳаракати уларнинг кўнглини совутди. Чунки бу нарсалар ҳақиқатгдан ҳам муҳтож оилага берилиши мумкин эди.