АҚШнинг Массачусец университети олимлари ўсимлик мойида қовурилган овқатларнинг ичакдаги саратон ўсмалари ривожланишига ёрдам беришини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Тадқиқот натижалари Америка саратон касаллигини ўрганиш ассоциациясининг веб-сайтида эълон қилинди.
Мутахассислар сичқонларда тажриба ўтказди. Улар фаст-фуд тайёрлашда кенг қўлланиладиган канола ёғини кемирувчиларга берди.
Олимлар ўсимлик ёғида қовурилган овқат қон айланиши тизимида токсик элементларнинг тарқалишига олиб келишини аниқлади. Бу, ўз навбатида, ичакдаги ўсмаларнинг ривожланишини келтириб чиқаради.
Мутахассислар ичакларида муаммоси борларга қовурилган овқатдан умуман воз кечиши кераклигини айтди.
«Бундай овқатни истеъмол қилиш,ичакнинг яллиғланиш касаллиги ёки йўғон ичак саратони билан касалланган одамларда ушбу касалликларнинг янада агрессив бўлишига олиб келади», — деди олим Годун Чжан.
Изоҳ (0)