Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув даҳасида жойлашган «Нилуфар Юлдуз» МЧЖга қарашли озиқ-овқат савдо дўконида 24 августдан 25 августга ўтар кечаси ёнғин содир бўлган. Ёнғинда одамларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЁХБ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ЁХБ матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ЁХБ матбуот хизмати

Ёнғин ўчириш бўлинмалари чақирилган манзилга соат 05:26 да етиб борган ва ёнғин соат 05:33 да бартараф этилган.

Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

«Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси барча фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди