Human Inc. стартап компанияси ажойиб ихтиро — бутунлай симсиз қоплама қулоқчинларни тақдим этди. Бу ҳақда Spot хабар қилди.

Фото: Spot

Улар Sennheiser товушини ва AirPod’ларнинг қулайлигини бирлаштирди.

Қулоқчинлар 30 мм бўлган иккита динамик билан жиҳозланган. Янги ускуна микрофонлари товушларни атроф муҳит шовқинисиз қамраб олади.

Фото: Spot

Бундан ташқари, қулоқчинлар реал вақт режимида қўнғироқлар пайтида нутқни мустақил равишда 11 тилга таржима қила олади. Аммо шовқин четга сурилмайди — «қулоқлар» фойдаланувчи муаммога дуч келмаслиги учун махсус бир нечта фон товушларини ўтказиб юборади.

Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, батарея тўлиқ заряд олганда тўққиз соат давомида ишлайди. Қурилманинг ўзига хос хусусияти шундаки, у заряд олаётганда уни Bluetooth колонкаси сифатида қўллаш мумкин. Мазкур функция, шунингдек, қулоқлар узоқ вақт тақиб юришдан «чарчаганида» фойдали бўлади.

Қурилма 250 долларга баҳоланди.