• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўзбекистонда травматология йўналишида янги эндопротезлаш амалиёти қўлланилмоқда

    Ўзбекистон травматологиясида янги усул — биполяр эндопротезлаш амалиёти жорий этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Маълумки, шу кунга қадар Ўзбекистон тиббиётида чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш амалиётининг айрим турлари, жумладан, тотал ҳамда ревизион усулларидан фойдаланиб келинар эди. Эндиликда эса, улар сирасига чаноқ-сон бўғимини биполяр эндопротезлаш усули ҳам қўшилди. Бу усулнинг ноёблиги шундаки, бунда бўғим очилгандан сўнг унинг айнан шикастланган сон суяги қисмигина олиб ташланиб, ўрнига эндопротез қўйилади. Яъни, эндопротез қўйиладиган қисмнинг ўлчамлари олиниб, бўғимнинг чаноқ-сон қисмига тегмаган ҳолда, махсус керамик ёки металдан ишланган эндопротез ускунасини чаноқ-сон косаси ичига эркин ҳаракатланадиган қилиб ўрнатилади.

    Илгари ушбу амалиёт бироз мураккаб тарзда ўтказилар, бунда чаноқ-сон косаси ускуналар ёрдамида тозаланиб, тоғай қисми олиб ташланар ва махсус воситалар ёрдамида маҳкамланар эди. Бу эса амалиётнинг узоқ вақтга чўзилишига, қон йўқотиш хавфининг ортишига ва беморда жарроҳлик амалиёти билан боғлиқ бошқа ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўларди.«Энди эса бунга ҳожат қолмади. Боиси ушбу усул орқали ҳам вақт, ҳам маблағ тежалади. Жумладан, ушбу амалиёт ўзининг бор йўғи 45 дақиқагина давом этиши билан ҳам ажралиб туради. Борди-ю, беморнинг умумий аҳволи яхши бўлиб, амалиёт жараёнидаги иштирок этувчи шифокор-ходимлар гуруҳи тажрибали бўлса, унда операция 30 дақиқада ҳам якунланиши мумкин. Табиийки, бунда бемор ортиқча қон йўқотиш ҳолатидан азият чекмайди. Шунингдек, тананинг кесилган қисмидаги кесма узунлиги 7—8 сантиметрни ташкил этади. Энг муҳими эса, шундай мураккаб амалиётдан сўнг бемор қисқа вақт оралиғида оёққа туриб, юра бошлайди, операциянинг бешинчи кунида эса уйига рухсат берилади. Бу дунё тиббиётида камдан-кам ҳолатлардагина кузатилади», — дейди 1-Республика клиник шифохонаси шифокори, тиббиёт бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Камолхўжа Эшназаров.

    Турли хасталикни жарроҳлик усули билан даволашда, беморнинг умумий аҳволи алоҳида аҳамият касб этади. Чунки бир органда қўлланилаётган амалиёт, иккинчи хасталикни зўрайтириб юбориши мумкин. Қизиғи шундаки, биполяр эндопротезлаш усулида бунга ҳожат қолмайди. Боиси тиббиётда янги жорий этилаётган ушбу усул ана шу юқорида айтилган жиҳатлари билан бошқа орган ва тўқималарга деярли таъсир қилмайди. Қисқа вақт ичида йўлга қўйилган ушбу амалиёт бугун оғир касалликлар сирасига кирувчи сон суяги бўйинчаси жароҳатланиши, оғир турдаги политравма, бундан ташқари, турли ёндош касалликлар (юрак қон-томир, нафас органлари, руҳий ва бошқа касалликлар) мавжуд бўлган беморларда ҳам муваффақиятли ўтказилмоқда.

    «Эндопротезлаш амалиётининг дунё тан олган ушбу усули жаҳоннинг саноқли мамлакатларидагина амалга оширилади, — дейди 1-Республика клиник шифохонаси шифокори, тиббиёт бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Камолхўжа Эшназаров. Жумладан, АҚШ, Германия, Туркия, Япония, Жанубий Корея сингари тиббиёти ривожланган давлатлар бу йўналишда етакчилардан ҳисобланишади. Илғор усул, замонавий технология ва инновациялардан кенг фойдаланган ҳолда ўтказилиб келинаётган мазкур амалиёт мана тўрт ойдан буён шифохонамизда ҳам қўлланилмоқда. Муассасамизнинг бир гуруҳ ходимлари билан биргаликда Жанубий Кореянинг Ёнсей ва Чоннам университетларида малака ошириб қайтдик. У ерда биполяр эндопротезлаш амалиётининг кенг имкониятлари, замонавий технологиялар ёрдамида тез ва осон равишда бажариладиган усулларни ўргандик», — дейди 1-Республика клиник шифохонаси шифокори, тиббиёт бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Камолхўжа Эшназаров.

    Айни пайтда шифохона олимлари томонидан ушбу мураккаб технологияли амалиётларни юртимиз тиббиётида ҳам кенг қўллаш устида иш олиб борилмоқда. Ўтган қисқа вақт мобайнида 25 нафардан зиёд 70 ва ундан катта ёшдаги беморларда ушбу амалиётнинг қўлланилгани юқоридаги фикримиз тасдиғидир.

    Қувонарлиси, амалиёт ўтказилган барча беморлар соғлом ҳаётга қайтарилиб, ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Эндиликда, ушбу усул дастлаб мамлакатнинг Самарқанд, Навоий, Фарғона, Тошкент, кейинчалик эса бошқа вилоят травматология ва ортопедия марказларида ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилаяпти.

    23.08.2019, 20:23   Изоҳ (0)   19706
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    24 август куни Ўзбекистон бўйлаб йирик оммавий саломатлик тадбирлари ташкил этилади

    23.08.2019, 19:58

    Андижонда шифокорнинг қўлини боғлаб, уни ёқиб юбормоқчи бўлган шахсга жиноий иш очилди

    23.08.2019, 18:27

    Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимидан озод этилди

    23.08.2019, 18:15

    Ғофуржон Мирзаев ҳокимлар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзларга изоҳ берди

    23.08.2019, 17:56

    Қорақалпоғистонда иқлим ўзгаришига мослашиш чораларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди

    23.08.2019, 17:17

    Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон шароитида жамиятдаги энг ҳурматли инсон — муаллим

    23.08.2019, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15

    Кўкдаладаги заправка портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади

    Ўзбекистон | 18 июл, 20:07

    Сизнинг рухсатингизсиз ишга жойлаштириб қўйишса нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:55

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25

    Ҳатто юлдузлар ҳам ашаддий мухлис боълади: севимли санъаткорлари билан учрашганда оъзини ёъқотиб қоъйган машҳурлар

    Кино | 18 июл, 19:17

    Ўзбекистонда ўн мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.