Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги йирик шохли чорвани Ўзбекистонга олиб кирилишига тўлиқ тақиқ киритилиши ҳақидаги режадан қисман воз кечди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Бу катта талаб мавжудлиги билан боғлиқ. Чекловлар эса фақат урғочи молларга тааллуқли.

Бундан олдин қозоғистонлик фермерлар Ўзбекистонга жуда катта миқдорда чорва олиб кираётгани, бу ерда мол гўштини сотиш фойдалироқ экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу эса Қозоғистоннинг ўзида гўшт тақчиллигини юзага келтириб, нархларни кўтариб юборди.

«Аввалига ҳамма турдаги чорвани чегарадан ташқарига олиб чиқилишини тақиқлаш масаласи кўриб чиқилган эди, аммо кейин биз Гўшт иттифоқи билан ҳамкорликда хорижга 30 фоизли устама билан чиқариш бизнес учун фойдали деган қарорга келдик, — деди вазир ўринбосари Гулмира Исаева. — Нега бундай қилмаслигимиз керак? Шунинг учун фақат урғочи моллар олиб чиқилишига тақиқ қўйиш бўйича қарор қабул қилдик».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда миллиардер Гаутам Аданининг янги лойиҳасига қарши оммавий намойишлар авж олди
Спорт
Камерун терма жамоаси юлдузи Андре Онана мураббий билан келишмовчилик сабаб ЖЧ—2022 ни тарк этди
Маҳаллий
Инфографика: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қайси давлатлари билан энг кўп савдо қилаётгани маълум қилинди