Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Калифорниянинг Лонг-Бич шаҳридаги Marriott меҳмонхонаси ошпази мижозлар ва ходимларни оммавий отиб ташламоқчи бўлди. Forum Daily’нинг ёзишича, у режасини амалга оширишдан аввал қўлга олинган.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Полиция 37 ёшли Родолфо Монтойяни унинг ҳамкасблари ёрдамида ҳибсга олиб, отишма содир бўлишининг олдини олган. У ўз уйида ушланган бўлиб, у ерда ўқотар қуроллар, юзлаб ўқ-дорилар ва тактик аслаҳалар ва Калифорния қонунига кўра сақлаш та’қиқланган автомат топилган.

Шаҳар полицияси раҳбари Роберт Лунанинг сўзларига кўра, гумонланувчининг оммавий қурбонларга олиб келиши мумкин бўлган зўравонлик ҳаракатини амалга оширишнинг пухта режаси бўлган.

Родолфо Монтойя 22 август куни суд қилинган. Унга ҳужум қуролини сақлаш ва жиноий таҳдид яратиш айбловлари қўйилган. Гумонланувчига 500 минг доллар миқдорида гаров тайинланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди