Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12183.01
    • RUB 126.26
    • EUR 12865.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +28°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасалари рейтинги. Оксфорд энг юқорида

    23.08.2019, 09:35 216479

    Дунёдаги кўплаб олий таълим муассасаларини турли нашрлар, илмий тадқиқот марказлари ва бошқа манбалар ҳар йили турли йўналишлар бўйича баҳолаб боради.

    Буюк Британиянинг нуфузли Times Higher Education World University Rankings (THE) нашри ҳам ана шундай дунё ОТМ фаолиятини баҳолайдиган ва рейтингларини тузадиган нашр ҳисобланади. Ушбу нашр ҳар йили дунё ОТМлар рейтингини тузади ва унинг рейтинги ҳам дунёдаги нуфузли рейтинглардан бири ҳисобланади.

    Times Higher Education World University Rankings томонидан эълон қилинган рейтингда дунёнинг 86 мамлакатидан 1250 ОТМ ўрин олган.

    Times Higher Education ҳар йили дунёнинг энг кучли ОТМларини рейтингини тузиб келадиган нуфузли нашр ҳисобланади. Нашр дунёдаги кўплаб ОТМнинг иш фаолиятини доимий кузатиб боради.

    Ушбу рейтингни тузишда мукаммал баҳолаш учун нашр ОТМларни 13 та кўрсаткич бўйича баҳолайди. Улар бешта йўналишга бўлинган. Булар:

    - ўқув (ўқув муҳити);

    - тадқиқот (ҳажм, даромад, обрў);

    - иқтибос (тадқиқот таъсири);

    - халқаро таъсир;

    - ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган даромад (билимларни узатиш).

    Рейтинги ҳар йили Times Higher Education Magazine журналида эълон қилиб борилади.

    Қуйида ушбу нашр томонидан эълон қилинган 2019 йилнинг энг нуфузли ОТМлари рейтинги билан таништирамиз.

    10. Чикаго университети, АҚШ

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Чикаго университети, номидан ҳам маълум, Иллинойс штатида, Чикаго шаҳрида жойлашган. У 1890 йилда ташкил этилган.

    Университет дунёдаги нуфузли олийгоҳлардан бири ҳисобланади.

    Университетда турли фанлардан чуқур билим берадиган коллежлар, аспирантуралар ва юксак даражада таълим берадиган олтита институт бор.

    Университетда Прицкер номидаги тиббиёт мактаби, Бут номидаги бизнес мактаби, ҳуқуқшунослик институти, Харрис номидаги давлат сиёсати мактаблари бор.

    Университет дунёнинг кўплаб бошқа рейтингларда ҳам юқори ўринларни эгаллайди.

    Университетда 17 мингга яқин талаба бакалавр ва магистрлик дипломи учун таҳсил олади.

    9. Лондон империя коллежи, Буюк Британия

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Лондон империя коллежи шаҳарнинг Жанубий Кенсингтон мавзесида жойлашган олий таълим муассасаси ҳисобланади.

    Лондон империя коллежи Оксфорд ва Кембриж университетлари билан бирга «Олтин учбурчак» деб аталади. Ушбу ОТМ дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларидан бири ҳисобланади.

    ОТМда муҳандислик, тиббиёт ва бизнес соҳасида етук мутахассислар тайёрланади. У ҳам анаънавий тарзда ҳар йили дунёнинг энг нуфузли ОТМ рейтингларида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.

    ОТМда 15 мингга яқин талаба бакалавр ва магистрлик дипломи учун таҳсил олади.

    8. Йель университети

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Йель университети дунёдаги энг нуфузли университетлардан бири ҳисобланади. У Коннектикут штатидаги Нью-Хейвен шаҳарчасида жойлашган.

    Йель университети ҳам Принстон университети каби асосан илмий тадқиқотларга асосланган йўналишлар бўйича етук мутахассислар тайёрлайди.

    Йель университети Гарвард ва Принстон университетлари билан биргаликда «Катта учлик» деб аталади.

    Университет таркибида 12 та йўналиш, Йель коллежи, аспирантура ва гуманитар фанлар, юриспруденция, тиббиёт, атроф-муҳитни асраш ва бизнес йўналишлари каби турли мутахассисликлар бўйича ўқитадиган ўнта факультет бор.

    Университетда 13 мингга яқин талаба бакалавр ва магистрлик дипломи учун таҳсил олади.

    7. Принстон университети, АҚШ

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Принстон университети АҚШдаги кўҳна университетлардан бири ҳисобланади. У нафақат АҚШдаги, балки дунёдаги обрўли университетлардан биридир.

    Принстон университетида гуманитар, ижтимоий ва техника фанлари бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрланади.

    Университетда Вудро Вильсон номидаги халқаро муносабатлар мактаби бор. Мактабда муҳандислик ва унга тегишли фанлардан чуқур билимлар берилади. Шунингдек, бу ерда меъморчилик чуқур ўқитиладиган мактаб ҳам бор.

    Университетда 8 мингдан ошиқ талаба бакалавр ва магистрлик дипломи учун таҳсил олади.

    6. Гарвард университети, АҚШ

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гарвард университети нафақат АҚШдаги, дунёдаги энг нуфузли университетлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, бу университет АҚШдаги энг биринчи очилган университетдир.

    Бу университет ҳам Массачусетс штатида, Бостон шаҳри яқинидаги Кембриж шаҳарчасида жойлашган. Олийгоҳ битирувчилари, тингловчилари ва ўқитувчилари орасидан 75 нафар Нобель мукофоти совриндори етишиб чиққан.

    Гарвард университети нафақат АҚШдаги, балки дунёдаги битирувчилари орасидан энг кўп миллиадер етишиб чиққан университет ҳисобланади. Унинг кутубхонаси таълим муассасалари кутубхоналари орасида энг йирик, АҚШ кутубхоналари орасида эса учинчи ўринда турадиган кутубхона ҳисобланади.

    Университетда 25 мингга яқин талаба бакалавр ва магистрлик дипломи учун таҳсил олади.

    5. Калифорния технология университети, АҚШ

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Калифорния технология университети Калифорния штатида, Пасадина шаҳарчасида жойлашган. Бу университет АҚШдаги энг нуфузли ОТМларидан бири ҳисобланади ҳамда Массачусетс технология институти билан биргаликда аниқ фанлар ва технологиялар соҳасида етук мутахассислар тайёрлайдиган энг нуфузли университет саналади.

    Шунингдек, университетда реактив ҳаракатлар лабораторияси мавжуд бўлиб, NASA’нинг космик аппаратлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаради.

    Ушбу университет битирувчилари, тингловчилари ва ўқитувчилари орасидан 31 нафар Нобель мукофоти совриндори чиққан.

    Университетда 2 500 га яқин талаба бакалавр ва магистрлик дипломи учун таҳсил олади.

    4. Массачусетс технология институти, АҚШ

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ушбу олий таълим даргоҳи Массачусетс технология институти деб номланса-да, аслида у университет ҳисобланади. У Массачусетс штатида, Бостон шаҳри яқинидаги Кембриж шаҳарчасида жойлашган.

    Массачусетс технология институти дунёнинг кўплаб рейтингларида юқори ўринларда туради. Айниқса робототехника, дастурлаш, ахборот технологиялари, иқтисодиёт, физика, кимё, математика ва бошқа соҳаларда етук мутахассислар чиқариши билан донг таратган.

    Шунингдек, у менежмент, иқтисодиёт, лингвистика, сиёсий фанлар ва фалсафа соҳалари бўйича ҳам етук мутахассислар тайёрлайди.

    Университетда 12 мингга яқин талаба бакалавр ва магистрлик дипломи учун таҳсил олади.

    3. Стенфорд университети, АҚШ

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Стенфорд университети нафақат АҚШдаги, балки дунёдаги энг нуфузли университетлардан бири ҳисобланади. У Сан-Франсискодан 60 километр жанубдаги Пало-Альто шаҳарчасида жойлашган.

    Университетнинг юридик, тиббиёт, техника, мусиқа ва бошқа кўплаб соҳаларда етук мутахассислар тайёрлайдиган турли факультетлари бор. Унинг таркибида бир нечта махсус олий мактаб ва илмий-текшириш марказлари бор.

    Университет дунёнинг кўплаб бошқа рейтингларида ҳам доим юқори ўринларни эгаллаб келади.

    Hewlett-Packard, Electronic Arts, Sun Microsystems, Nvidia, Yahoo!, Cisco Systems, Silicon Graphics, Google каби дунёга машҳур компания ва корпорацияларни ушбу университет битирувчилари очган ва катта муваффақиятларга эришган.

    Университетда 17 мингга яқин талаба бакалавр ва магистрлик дипломи учун таҳсил олади.

    2. Кембриж университети, Буюк Британия

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кембриж университети Буюк Британиядаги Оксфорд университетидан кейинги энг қадимий университет ҳисобланади. Шунингдек у мамлакатдаги Оксфорд университетидан кейин иккинчи ўринда турувчи энг йирик олийгоҳдир.

    Кембрижда ўқув машғулотлар, талабалар ва аспирантларнинг илмий ишлари умумий сони олтита бўлган университет «мактаб»ларида олиб борилади

    Ҳар бир мактабнинг бошқарув администрацияси, бир нечтадан факультети, илмий-текшириш институтлари, лабораториялари бор.

    Кембриж университетига алоқадор, битирувчилар, тингловчилар ва ўқитувчилар Нобель мукофоти олиш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Ушбу университетнинг 88 битирувчи ва тингловчилари ва ўқитувчилари ушбу нуфузли мукофотни қўлга киритган.

    Ушбу университетда 20 мингга яқин талаба бакалавр ва магистрлик дипломи учун таҳсил олади. Уларнинг 34 фоизи хорижлик талабалардир. Кембрижда 8 минг ўқитувчи ишлайди.

    1. Оксфорд университети, Буюк Британия

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мана уч йилдирки, Оксфорд университети ушбу рейтингда биринчи ўринни ҳеч кимга бермай келяпти. Тадқиқотлар билан шуғулланиш кўлами, тадқиқотлар сони, тадқиқотларнинг муваффақиятли чиқиши ва яна бир қатор кўрсаткичлар бўйича ушбу университет бир неча йилдан бери энг юқори натижаларни кўрсатяпти.

    Оксфорд университети Буюк Британиядаги энг йирик ва энг қадимий олийгоҳ саналади. Умумий ҳисобда ушбу рейтингдан Буюк Британиянинг 24 та нуфузли ОТМлари ўрин олган.

    Оксфордда таълим олиш пуллик ва у бу йўналишда дунёдаги энг қиммат ОТМ ҳисобланади.

    Шунингдек, Оксфорд дунёдаги кўплаб бошқа рейтингларда ҳам энг юқори ўринлардан бирини эгаллайди.

    Университетда 20 мингга яқин талаба бакалавр ва магистрлик дипломи учун таҳсил олади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон йил охирига қадар яна бир янги фильмини тақдим этади

    Бугун, 15:46

    Эзгулик йўлида хизмат қилувчи технологиялар: Ўзбекистондан ташриф буюрган талабалар лойиҳаси Дубайдаги танловда энг яхшиси деб тан олинди

    Бугун, 15:00
    Реклама

    “Реал” “Атлетико” мухлислари томонидан ҳақорат қилинган қизни “Сантьяго Бернабеу”га таклиф қилди

    Бугун, 15:35

    Сергелидаги омборхонанинг қанча қисми ёниб кетгани маълум қилинди

    Бугун, 15:26

    Тайван ўзининг илк сувости кемасини намойиш қилди (фото, видео)

    Бугун, 15:18

    Хотира нима сабабдан заифлашади? Қандай ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш керак?

    Бугун, 14:49

    Республикамизда хизматлар соҳаси жадал ривожланмоқда

    Бугун, 13:30
    Реклама

    Сергелидаги портлашдан бино ва иншоотларга етказилган зарарларни бартараф этиш бўйича моддий ёрдам кўрсатилади

    Бугун, 14:33

    Ханчжоу—2022. Оксана Чусотивина Осиё ўйинларини 4-ўрин билан якунлади

    Бугун, 14:28

    Трамп Украинадаги урушни тўхтатишнинг янгича йўлини айтди

    Бугун, 14:20

    Суд “Барселона”ни “Негрейра иши” бўйича айбдор деб топди. Клубнинг собиқ раҳбарлари Сандро Росел ва Хосеп Бартомеуларга ҳам айбловлар қўйилади 

    Бугун, 13:56

    Қирғизистон ҳарбийлари Россияда бепул малака оширади

    Бугун, 13:48

    Тавсия этамиз

    Педагогика коллежининг 9 йил аввал йўқолган талабалари, тўйдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар, дарё қирғоғига келиб қолган спорт биноси — 27 сентябрь суратлари

    23:00 / 27.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: судланувчи суддаги кўрсатмасини 65 нафар боланинг яқинларига таъзия изҳор этиш билан бошлади. Бу ҳолат судда илгари кузатилмаганди

    15:00 / 27.09.2023

    “Фақат битта таклиф тушган” — масъуллар “Антиструмин” дори воситаси хариди бўйича изоҳ берди

    14:00 / 27.09.2023

    “Баққол қизининг буюк мероси”. Британия тарихидаги илк аёл бош вазир ва мамлакатни иқтисодий тангликдан олиб чиққан Маргарет Тэтчер ҳаёти

    14:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда октябр ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    14:00 / 27.09.2023

    Instagram: Ўғлини уйлантирган Улуғбек Отажонов, Шерали Жўраев ҳаққига дуо қилган Ботир Қодиров, туркиялик ошпазга Mercedes совға қилган ўзбекистонлик

    22:00 / 27.09.2023

    Шимолий Кореяга қочиб кетган америкалик ҳарбий тақдири маълум қилинди 

    20:00 / 27.09.2023

    Фарҳод Маннопов вафоти юзасидан икки кишига айб эълон қилинди

    17:00 / 27.09.2023

    Райҳоннинг “Ҳумо Арена”даги концерти қолдирилди. Ташкилотчилар чипталар суст сотилгани туфайли уни бекор қилишга мажбур бўлганини айтмоқда 

    11:00 / 27.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.