Грузиянинг «Рустави 2» телекомпанияси янги бош директори Паата Салия телеканалнинг бир қатор журналистлари, жумладан, тўғридан тўғри эфир орқали Россия президенти Владимир Путинни ҳақорат қилган Георгий Габуния ишдан бўшатилганини маълум қилганди. Габуния айтган ҳақоратли сўзлари учун кечирим сўрамаслигини билдирди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Мен ўз хатти-ҳаракатларим учун кечирим сўраш ниятида эмасман», — дейди Габуния. Унинг сўзларига кўра, журналист эфир орқали «кескин» гапирган бўлсада, у айнан шу йўл билан ўз фикрини билдиришга ҳаракат қилган.
Шунингдек, Габуния худди шу турдаги дастурни «Мтавари архи» каналида ҳам яратиш ниятида эканлигни маълум қилди. Ушбу каналга «Рустави 2»нинг собиқ бош директори Ника Гварамия асос солган.
Эслатиб ўтамиз, Георгия Габуния июль бошида Путинни «Рустави 2» эфирида ҳақорат қилганидан кейин икки ойга эфирдан четлатилган, аммо ишдан бўшатилмаган эди.
Изоҳ (0)