Италия бош вазири Жузеппе Конте мамлакат сенати олдидаги чиқишида истеъфога чиқишини маълум қилди.
Конте 2018 йил 1 июнидан бери Италия ҳукуматига бошчилик қилиб келаётганди.
Бош вазир ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи «Лига» партияси етакчиси, ички ишлар вазири Маттео Салвинининг ҳаракатларини лавозимни тарк этиши сабаби сифатида кўрсатди. У ҳукуматга ишонч масаласини кун тартибига қўйганди.
Италия президенти Сержио Маттарелла Контенинг истеъфосини қабул қилди.
Изоҳ (0)