Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Рио-Нитерой кўпригида қуролланган эркак автобус йўловчиларини гаровга олди, деб ёзади «РИА Новости».
Globo телеканали маълумотларига кўра, ёвуз ниятли ҳарбий полиция офицеридир.
Ҳодиса жойига махсус топшириқли бўлинмалар етиб келган, жангчилар автобусга бензин қуйиб юбориш билан таҳдид қилаётган ёвуз ниятли билан музокаралар олиб бормоқда. У айнан қандай талабларни илгари сураётгани номаълум.
Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари беш нафар шахсни гаровдан озод қилишга эришган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда яна 17 йўловчи қолмоқда.
Изоҳ (0)