Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президентнинг ўтган йилги ташрифи давомида берилган кўрсатмалар асосида ҳукуматнинг Мўйноқ туманини ривожлантириш дастури қабул қилинган, унда 2019—2021 йилларда жами 1 триллион 485 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланганди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Қисқа вақт ичида қатор объэктлар фойдаланишга топширилди. Жумладан, 800 ўринли амфитеатр ва давлат хизматлари маркази қурилди, маданият маркази ва стадион, «Бозатау» овул фуқаролар йиғинидаги оилавий поликлиника реконструкция қилинди.

Июль ойида «Мўйноқ порлоқ текс» масъулияти чекланган жамият томонидан тикувчилик корхонаси ишга туширилди. 350 та иш ўрни яратилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Замонавий машиналар ўрнатилган мазкур корхона йилига 1 миллион дона тайёр тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Ҳозирда чойшаб ва кўрпажилдлар, махсус иш формалари тикилмоқда. Шу ерда савдо дўкони ташкил этилган. Янги қурилаётган уйлардан корхона ишчилари учун хонадонлар ажратилган.

Шавкат Мирзиёев корхона фаолияти билан танишди, ишчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

— Мўйноқдаги ўзгаришларни, сизларнинг кўзларингиздаги розиликни кўриб жуда хурсандман. Бу — узоқ-узоқ ҳудудларга бориб қилаётган ишларимиз натижаси. Агар кимдир бизнинг ислоҳотларимизга шубҳа қиладиган бўлса, Мўйноққа келиб кўрсин, — деди Президент.

Давлат раҳбари мутасаддиларга корхонани барқарор ишлатиш, маҳсулот турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар