2019 йилнинг 19 август куни соат 12:36 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани Ҳ.Олимжон номидаги МФЙ Зилолбулоқ кўчасида жойлашган 43-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ёнғинга 3 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйи ва новвойхонасининг 60 квадрат метр майдонда томи ва шифт қисмилари ёниб зарарланган.
Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда новвойхонада 50 кг маиший газ баллоннинг пайвандланган жойидан ёрилиши натижасида газ ва ҳаво арашмасининг чақнаши юзага келиб, ёнғинга сабаб бўлган.
Бундан ташқари, чақнаш оқибатида новвойхонада бўлган 1994-й.т. фуқаро Т.С., 1999-й.т. фуқаро Б.М., 1994-й.т. фуқаро О.Р. ва 2000-й.т. фуқаро Н.Ж. куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилганлиги маълум бўлган.
Шифохонанинг жонлантириш бўлимида 2000-й.т. фуқаро Н.Ж. вафот этган. Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб бормоқда.
Изоҳ (0)