Ҳукумат қарори (689-сон, 19.08.2019-й.) билан Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали.
Низомга мувофиқ, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти томонидан ҳар беш йилда бир марта яйловларда геоботаник тадқиқотлар олиб бориш ва хатловдан ўтказиш, яйловлар алмашинишини ташкил этиш ва унда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари белгиланади.
Яйловлар белгиланган мақсадлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан доимий эгалик қилишга, ижарага ва вақтинчалик фойдаланишга берилиши мумкин.
Изоҳ (0)