«Сантос» клубининг собиқ президенти Марсело Тейшейра 2006 йилда ҳужумчи Неймарнинг «Реал»га трансфери нима сабабдан бекор бўлганини маълум қилди.
«У «галактикос» давридан буён «Реал»га мафтун бўлиб қолганди. Биз Неймарни жамоада сақлаб қолиш учун унинг отасига 1 миллион доллар таклиф қилдик. У эса осонликча рози бўлди.Клуб раҳбариятининг барча аъзолари ўшанда мени тентакка чиқарганди, бироқ мен Неймар ўзига хос футболчи эканини билар эдим. «Сантос» уни сақлаб қолиши керак эди. Бу қийин қарор эди, аммо якунда тўғри бўлиб чиқди.
Биз «Реал» билан музокара ўтказмадик. Ўшанда айтган гапларим уни жамоада сақлаб қолиш учун эди.
Ўша вақтда Робиньо трансфери сабаб «Сантос» ва «Реал» ўртасидаги муносабатлар чигал эди. Охир-оқибат жамоа Неймарни ушлаб қолди ва клублар ўртасидаги муносабат кескинлашмади», — дейди Тейшейра.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)