• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Барселона» ютқазган, «Реал» чиройли голлар урган, «Атлетико»нинг 126 млн евролик юлдузи жароҳат олган Ла Лиганинг 1-тур тафсилотлари

    Мухлислар катта футболни соғиниб қолган Испания Ла Лигасида ҳам янги мавсумга старт берилди. 16-19 август кунлари 2019/20 йилги мавсумнинг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Мавсум боши бўлишига қарамай, жамоалар бир мунча сермаҳсул ўйин намойиш этди. Тур ўз навбатида кутилмаган ва кутилган натижалари билан ёдда қолди. «Дарё» эса анъанага мувофиқ тур тафсилотлари билан бўлишади.

    «Атлетик Бильбао»—«Барселона»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Мавсумни ва турни амалдаги чемпион «Барселона» сафарда Бильбаонинг «Атлетик»ка қарши ўйин билан бошлаб берди. Эрнесто Вальверде мазкур ўйинда жароҳат сабаб Лео Мессининг хизматларидан фойдалана олмади. Ва бу сафар ҳам«Барселона» Мессисиз умуман бошқа жамоага айланиб қолишини исботлади. Аксига олиб, «Барселона» биринчи бўлим сўнгига келиб, жароҳат сабаб Луис Суаресдан ҳам айрилди. Шундан сўнг на Усмон Дембеле ва на 120 миллион евро эвазига ёзги трансферлар вақтида олиб келинган Антуан Гризманнинг ўйини ўхшади. Учрашув тақдирини эса захирадан ўйинга қўшилган Ариц Адурис ҳал қилди. 38 ёшли испаниялик ҳужумчи 88-дақиқада яқинда «Атлетик» билан 9 йиллик шартнома имзолаган Иняки Уильямс ўрнига майдонга тушди ва орадан бир дақиқда ўтиб, ўша «қария» Марк Андре тер-Штеген дарвозасига «қайчи» усулида гол урди. Шу тариқа басклар ўз майдонида ўтган ўйинда амалдаги чемпионни тиз чўктиришга эришди.

    «Сельта»—«Реал»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Азалий рақиби мағлубиятга учраганидан бохабар бўлиб майдонга тушган Зинедин Зидан шогирдлари Вигода «Сельта»дан устун келди. Мавсум аввалида Родриго, Милитао, Йович, Азар каби футболчиларни сафига қўшиб олган «Реал» «Сельта» билан ўйинга кўплаб йўқотишлар билан борганди. Жумладан, Маркос Асенсио, Ферлан Менди ва Эден Азар жароҳати сабаб мадридликларга ёрдам бера олмади. Аммо уларнинг йўқлигини Гарет Бэйл, Тони Кроос ва Карим Бензема каби ўйинчилар билдирмади. Ўйинда ҳисобни жамоадан кетиши овоза қилинган Гарет Бэйлнинг қойилмақом узатмасидан сўнг Карим Бензема очди. Биринчи бўлим 0:1 ҳисобида «Реал»нинг устунлиги билан якунланди. Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Лука Модрич Денис Суаресга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам эса VAR ёрдамида Модричга қизил карточка кўрсатди. Қайд этиш жоиз, Лука Модрич «Реал»даги 7 йиллик фаолиятида биринчи, 16 йиллик футболчилик фаолиятидаги иккинчи қизил карточкасини олди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай «Реал» яна икки бор Рубен Бланко дарвозасини ишғол қилди. Аввалига Кроос ўзининг ўта кучли зарбаси билан чиройли гол соҳиби бўлган бўлса, захирадан ўйинга қўшилган Лукас Васкес эса Марсело—Иско—Бензема комбинациясига чиройли якун ясади. «Сельта» эса сондаги устунликдан фойдаланиб, учрашув асосий вақтининг сўнгги дақиқасида гол уриб, ҳисобни бироз қисқартиришга эришди.

    Шу тариқа «Реал» мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади.

    «Валенсия»—«Реал Сосьедад»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Ўтган мавсум якунига кўра, кучли тўртликка кириб Чемпионлар Лигасига қайтишни уддалаган «Валенсия» мавсумни омадсиз бошлади. «Кўршапалаклар» илк турда «Реал Сосьедад»ни «Месталья»да меҳмон қилди. Аввалига 58-дақиқада Кевин Гамейро меҳмонлар дарвозабони Мигел Анхел Мойяни ранжитди. Ҳаммаси «Валенсия» ғалабаси томон кетаётган эди. 95-дақиқада Гамейро Денис Черишевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини кўкка совурди. Ўйинга қўшиб берилган сўнгги дақиқада эса «Реал Сосьедад» пенальти тепиш имкониятини қўлга киритди. Франсис Коклен жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Пенальтини эса ёшлар ўртасида Европа чемпионатида Испания термаси билан ғолибликни қўлга киритган Микель Ойарсабаль аниқ амалга оширди.

    «Вильярреал»—«Гранада»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Турнинг энг сермаҳсул ўйини эса «Эстадио де ла Серамика» стадионида кечди. Унда мезбон «Вильярреал» «Гранада» билан ҳақиқий жангга киришди. Биринчи бўлимда мухлислар иккита пенальтидан киритилган голларнинг гувоҳи бўлди. Мезбонлар сафида Санти Касорла ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, меҳмонлардан Вико ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимда эса ҳисобда қувлашмачоқ бошланди. Мойсес Гомес 53-дақиқада мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 62-дақиқада эса Мачис мувозанатни тиклади. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Жерар Морено мезбонларнинг учинчи голини урди. 73-дақиқада Чуквуэзе «сариқ сувости кемаси»нинг ҳисобдаги устунлигини яна битта голга оширди. Орадан ҳеч қанча ўтмай Роберто Сольдадо ҳисобни қисқартирган бўлса, 81-дақиқада «Гранада» аъзоси Пуэртас ўйиндаги сўнгги голга муаллифлик қилди.

    Шу тарзда томонлар 4:4 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекди.

    «Эспаньол»—«Севилья»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    «Реал» собиқ устози Хулен Лопетеги қўл остига ўтган «Севилья» Каталония шаҳрига сафар қилиб, «Эспаньол»дан устун келди. Учрашувда ҳисобни 44-дақиқада «Реал»дан ижарага олинган Серхио Регилон очди. Иккинчи гол эса 86-дақиқада Нолито томонидан киритилди. Қайд этиш жоиз, Регилон иккинчи голда ассистент вазифасини бажариб берди.

    «Атлетико Мадрид»—«Хетафе»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Турнинг сўнгги ўйини эса Мадридда бўлиб ўтди. Ёзги трансферлар вақтида маблағни аямаган «Атлетико» ўтган мавсум кучли бешликка кирган «Хетафе»ни қабул қилди. Учрашувдаги ягона гол 23-дақиқада «Реал» тарбияланувчиси Альваро Мората томонидан киритилди. Мората «Тоттенҳэм»дан олиб келинган Киран Триппьернинг узатмасини Сория дарвозасига жойлаб қўйди. Асабий тарзда кечган ўйиннинг 38-дақиқасида «Хетафе» аъзоси Молина тўғридан тўғри қизил карточка билан жазоланган бўлса, орадан 4-дақиқа ўтиб, мезбонлар ҳимоячиси Лоди иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни эрта тарк этди. Иккинчи бўлим эса Жоау Феликснинг кичик жароҳат олиб майдонни тарк этиши билан эсда қолди. 126 миллион еврога харид қилинган португалиялик ёш юлдуз аввалига қойилмақом юришидан сўнг пенальти ишлади. Уни Мората кўкка совурди. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса футболчи оёқ мушакларидаги оғриқ сабаб ўз ўрнини «Реал»дан олиб келинган Маркос Льорентега бўшатиб берди.

    Учрашувларда киритилган голларни «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’да томоша қилишингиз мумкин.

    Ла Лига

    1-тур баҳслари

    16 август, жума

    «Атлетик Бильбао»—«Барселона» 1:0

    Гол: 1:0 — 89 Адурис

    «Сельта»—«Реал» 1:3

    Голлар: 0:1 — 12 Бензема, 0:2 — 61 Кроос, 0:3 — 80 Васкес, 1:3 — 90 Лосада

    17 август, шанба

    «Валенсия»—«Реал Сосьедад» 1:1

    Голлар: 1:0 — 58 Гамейро, 1:1 — 90, пенальти, Ойарсабаль

    «Мальорка»—«Эйбар» 2:1

    Голлар: 1:0 — 4 Дани Родригес, 1:1 — 57 Оливейра, 2:1 — 75, автогол, Оливейра

    «Леганес»—«Осасуна» 0:1

    Гол: 0:1 — 75 Чими Авила

    «Вильярреал»—«Гранада» 4:4

    Голлар: 1:0 — 35, пенальти, Касорла, 1:1 — 45, пенальти, Вико, 2:1 — 53 Мойсес Гомес, 2:2 — 62 Мачис, 3:2 — 65 Жерар Морено, 4:2 — 73 Чуквуэзе, 4:3 — 75 Сольдадо, 4:4 — 81 Пуэртас

    18 август, якшанба

    «Алавес»—«Леванте» 1:0

    Гол: 1:0 — 54 Хоселу

    «Эспаньол»—«Севилья» 0:2

    Голлар: 0:1 — 44 Регилон, 0:2 — 86 Нолито

    «Бетис»—«Вальядолид» 1:2

    Голлар: 0:1 — 63 Гвардиола, 1:1 — 68 Морон, 1:2 — 89 Плано

    «Атлетико Мадрид»—«Хетафе» 1:0

    Гол: 1:0 — 23 Мората

    Фото: Ла Лига

    Фото: Ла Лига

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    19.08.2019, 14:06   Изоҳ (0)   46354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бавария» Коутиньо трансферини эълон қилди

    19.08.2019, 13:44

    РПЛ. «Ростов» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

    18.08.2019, 21:05

    Алексис Санчес А Серия клуби билан келишувга эришди

    18.08.2019, 14:42

    «Реал» 818 кун деганда илк бор «Барселона»ни ортда қолдирди

    18.08.2019, 11:49

    Паоло Малдини иккита трансферни ҳал қилиш учун Мадридга боради

    17.08.2019, 21:26

    «Барселона» «Ювентус» футболчиси учун курашга қўшилди

    17.08.2019, 20:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.