Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ўзи томон билдирилган танқидларга жавоб қайтарди. Аввалроқ британиялик боксчига рақиб сифатида Отто Уаллиннинг танланиши танқидларга сабаб бўлганди.
«Биз Кубрат Пулев, Александр Поветкин, Чарльз Мартин, Жаррел Миллер каби боксчиларга таклиф билан чиқдик. Қисқаси ушбу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Бу йигитларнинг барчаси ёки жанг қила олмайди, ёки буни истамайди.
Мен бундан ҳайратда эмасман, чунки уларнинг ҳар бирини додини берган бўлардим. Пулев Болгарияга қочиб кетди, Поветкин эса Россияга. Мен билан жанг қилишни истаган боксчи битта — Отто Уаллин», — дейди Фьюри.
Эслатиб ўтамиз, Фьюри ва Уаллин ўртасидаги жанг 14 сентябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ бокс ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)