• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Карибликлар, марҳамат! Доллар ва гуноҳлар боғлиқлиги, зўравон «замҳоким» ва «мўғул гўшти ҳалолми?»

    «Дарё» сайтида  ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамали хабарлари шарҳини бошлаймиз.

    Ўзбекистонда яна 20 та давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этилди. Улар асосан Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги кичик давлатлардир. Визасиз режим 2020 йилнинг 1 январидан амал қила бошлайди ва муддати 30 кундир. Бу президент фармонида кўрсатилган бўлиб, мақсад туризмни ривожлантириш. Ўзбекистонга келувчи туристлар ичида карибликлар ҳамда Лотин Америкаси вакиллари қанча – бу номаълум.

    Фото: Live and Let’s Fly

    Фото: Live and Let’s Fly

    Шу тариқа, 13 август куни имзоланган президент фармони билан фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кела оладиган давлатлар сони 85 тага етди. Яна 77 давлат фуқаролари эса Ўзбекистонга келиш учун электрон виза олиш имконига эга.

    Аммо хорижлик сайёҳлар барибир вақтинчалик рўйхатдан ўтиши зарур ва бу туризм ривожига халақит берувчи омиллардан саналади.

    * * *

    Бу ҳафта ҳам доллар кўтарилиши давом этди. Фуқаролар орасида доллар васвасаси ҳам давом этмоқда, ҳамма жамғармасини долларга айлантириб қўйиш ташвишида...

    Ўтган ҳафта илк марта 8700 сўмлик курсдан ошган долларни бу ҳафта банклар 9100 сўмдан сотишни, 9055 сўмдан сотиб олишни бошлади.

    Фото: «Zamin.uz»

    Фото: «Zamin.uz»

    Доллар ошишига кузатувчилар муносабатини билдира бошлаган. Таниқли иқтисодий таҳлилчи Юлий Юсуповнинг мақоласида бу ортиқча пул эмиссияси билан боғлиқлиги изоҳланган. Мусулмонлар идораси ҳам мавзуга аралашиб «доллар ошиши, нархлар қимматлашиши гуноҳларимиз сабаблидир», деб изоҳлади. «Агар махлуқларнинг ризқи долларга боғлиқ бўлганида, доллар ошган пайтда осмонда парвоз қилаётган қушлар, денгизда сузиб юрган балиқлар ва қуруқликдаги барча жонзотлар очликдан ўлиб кетган бўларди», – деб хулоса қилинади баёнотда.

    * * *

    «Дарё» ҳафтаномаларида мансабдорларнинг қуюшқонга сиғмайдиган хатти-ҳаракатларини кенг ёритиб келаётганимиз барчага аён. Бу ҳафта эстафета байроғини пойтахтнинг Олмазор тумани ҳоким ўринбосари қабул қилиб олди. 14 август куни туман ҳокимининг ўринбосари Абдурасул Ваҳобов суриштириш ишлари олиб бораётган «Kun.uz» ходимларига давлат органи ходимига хос бўлмаган тарзда муомалада бўлди. У видеотасвирга олмасликни талаб қилиб операторга ташланди ва ўзини босиб ололмай, тажовузкорона ҳаракатларини давом эттириб, таҳририят мулки бўлган техника воситасини (штативни) синдириб ташлади. Милиция ва ҳокимликнинг бошқа вакиллари ҳодисага миқ этмай қараб тургани видеотасвирга муҳрланган.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Кўнгилсиз ҳодиса жамоатчиликда қаттиқ резонанс берди. Фаол депутат Расул Кушербоев Олмазор ҳокимининг зўравон ўринбосари маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши керак, деди. Журналистлар ижодий уюшмаси кутилмаганда ташаббус кўрсатиб, «Kun.uz»чиларга зўравонлик қилган Олмазор тумани ҳокими ўринбосарининг хатти-ҳаракатлари юзасидан текширув бошлади. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Олмазор тумани ҳокими ўринбосари ва «Kun.uz» мухбири ўртасидаги низо сабабларини ўрганишга киришди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мансабдорларнинг ОАВ вакилларига нисбатан номуносиб ҳаракатларини қоралади. «Kun.uz»чиларга қўполлик қилганини тушунтирган ўринбосар Абдурасул Ваҳобов «журналист тамагирлик қилгани учун ўзини боса олмагани» билан изоҳлади. «Kun.uz»нинг жавоб баёноти куттирмади ва ўринбосарнинг иддаолари рад этилиб, журналистга туҳмат қилгани учун Бош прокуратурага шикоят йўллангани маълум қилинди.

    Ҳафта сўнгида Абдурасул Ваҳобовни бошқа бир видео янада машҳур қилди. У уйи бузилишига қаршилик қилаётган фуқаронинг қўлини қайириб олиб чиқаётган ходимларга ёрдамлашаётгани видеода акс этган.

    * * *

    15 август куни АОКА директори Комил Алламжонов ҳар бир ОАВ, блогер, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерлардаги гуруҳлар модератори ўзлари ёзган маълумотлар остида фойдаланувчилар ёзган ҳар қандай изоҳлар учун ҳам жавобгар бўлади, деб чиқди.

    Фото: Facebook / Комил Алламжонов

    Фото: Facebook / Комил Алламжонов

    Жаҳон тажрибасида мавжуд бўлмаган бу қоида жамоатчиликда таажжуб уйғотгани учун шу куни кечқурун АОКА директори ҳамда журналист ва блогерлар ўртасида мулоқот ўтказилди. Мулоқотнинг асосий нуқтаси изоҳлар учун пост эгасини жавобгарликка тортиш масаласи бўлди. Юрист Хушнудбек Худойбердиев жавобгарликка тортишнинг ўз босқичлари борлигини, аввал унинг қонунга зидлигини исботлаш ҳамда бундан ОАВ ва блогерни хабардор қилиш лозимлигини таъкидлади. Шу тариқа «ҳамма бир-бирини тушунди».

    * * *

    Давлат раҳбари аҳолини қийнаётган муаммони эътироф этмаслиги у билан халқ ўртасида кўринмас масофа яратади, тез-тез муаммоларни тилга олиши эса ушбу муаммоларга бефарқ эмаслиги ва чора кўраётганини англатади. Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни ўтказилган мажлисида Ўзбекистон учун энг оғир масалага аниқлик киритди. Давлат раҳбарининг айтишича, энг катта хавф — кадрлар савияси, билими, илми ва фидойилигида. Шунингдек президент, ўнлаб йиллар давомида аҳолини қийнаб келган мавзуда гапириб «Сув йўқлиги, газ йўқлиги, электр йўқлиги… алам қилмайдими бизга?» деди.

    Август бошида Шавкат Мирзиёев «Фарғона, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг ҳаракатлари сиёсатимга душманлик, хиёнат», деб айтган эди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вилоят ҳокимлари президент томонидан тайинланади.

    * * *

    Гўшт баҳоси тобора ошиб кетаётгани аҳолини жиддий ташвишлантирмоқда. Бу хусусда россиялик эксперт Дмитрий Гордеев сўз олиб, «Ўзбекистонда бозорларга гўштни асосан фермерлар етказиб беради. Фермерлик хўжалик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми унча катта эмас, нархлар, масалан, дон, энергия ресурсларига кўтарилиши маҳсулот таннархига боғлиқ», деди. Мамлакатимиз қорамол импорт қилаётгани учун қўшни Қозоғистонда гўшт нархи ошиб кетди. Қозоқ акимати аввало ўз фуқаросини таъминлаш мақсадида мол гўшти экспортини чеклаши мумкин.

    Аввалроқ учта корхонага Мўғулистондан гўшт импорт қилиш ҳуқуқи тақдим этилиши айтилган эди. Қарийб 95 фоизи мусулмон бўлган юртимизда мўғулларнинг гўшти ҳалоллиги юзасидан саволлар юзага чиқди. «Ўзстандарт» агентлиги бош директори ўринбосари Жасур Шукуров «Мўғулистондан кириб келувчи гўшт маҳсулотида ‘Ҳалол’ сертификати йўқ ва бундай талаб ҳам қўйилмаган. Чунки барча харидорлар ҳам бу жиҳатга эътибор бермайди. Лекин бу истеъмолга яроқсиз дегани эмас. Агар маҳсулот санитария-гигиеник талабларга мос келса, у сотувга чиқарилаверади», деб аниқлик киритди.

    * * *

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда. Бу ҳақдаги қонуннинг қабул қилиниши хотин-қизларни эрта никоҳини ва эрта туғруғини олдини олишга хизмат қилади. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида хорижий мамлакатларда никоҳ ёшини белгилангани ҳолати ҳам ўрганилган. Жумладан, Россия, Арманистон, Тожикистон, Озарбайжон, Украина, Молдова, Франция, Германия ва Филиппин Республикасида никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган. Аёллар учун никоҳланишнинг энг кам ёши турли мамлакатларда турлича бўлиб, 15 ёшдан 21 ёшгачадир. Бироқ никоҳ ёши паст бўлган мамлакатларнинг аксарияти кам тараққий этган ва аёллар саломатлиги борасида оқсайди.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи хабардор бўлинг.

    18.08.2019, 16:01   Изоҳ (0)   62710
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳаво флоти куни: Чирчиқда ҳарбий авиашоу ўтказилди (фото)

    18.08.2019, 15:38

    «Жаслиқ» қамоқхонасини ёпиш тўғрисидаги қарорга бир қатор давлат тузилмалари, халқаро ташкилотлар ўз муносабатини билдирди

    18.08.2019, 14:40

    Ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Тошкентга қайтиб келди

    18.08.2019, 13:48

    «Мени шундай тарбиялашган». Ўзбекистонлик йигит Пермдаги автобус ҳалокатида жабрланганларни қутқарди

    18.08.2019, 13:42

    Самарқандда 25 ёшли аёл ўзини Оқдарё каналига ташлади

    18.08.2019, 13:30

    Наманганда бир гуруҳ ўсмирлар тенгдошини дарахтга боғлаб қўйиб, уни таҳқирлади (видео)

    18.08.2019, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.