Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

17 август, шанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 1-тур баҳслари доирасида 6 та учрашув якунланди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Люсьен Фавр қўл остидаги Дортмунднинг «Боруссия» клуби ўз майдонида «Аугсбург»ни синовдан ўтказди.

Беллашув давомида «Аугсбург» ҳужумчиси Флориан Нидерлехнер урган голга дортмундликлар Пако Алькасер (3, 59), Жейдон Санчо (51), Марко Ройс (57) ҳамда Юлиан Брандтнинг (82) голлари билан жавоб қайтарди (5:1).

Шу тариқа «Боруссия Дортмунд» ўз уйида «Аугсбург»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.

Бундеслига

1-тур баҳслари

17 август, шанба

«Боруссия Д»—«Аугсбург» 5:1

Голлар: 0:1 — 1 Нидерлехнер, 1:1 — 3 Алькасер, 2:1 — 51 Санчо, 3:1 — 57 Ройс, 4:1 — 59 Алькасер, 5:1 — 82 Брандт

«Байер»—«Падерборн» 3:2

Голлар: 1:0 — 10 Бэйли, 1:1 — 15 Мишел, 2:1 — 19 Хеверц, 2:2 — 25 Мамба, 3:2 — 69 Фолланд

«Вольфсбург» — «Кёльн» 2:1

Голлар: 1:0 — 16 Арнолд, 2:0 — 60 Вегхорст, 2:1 — 90 Теродд

«Вердер» — «Фортуна Д» 1:3

Голлар: 0:1 — 36 Хеннингс, 1:1 — 47 Эггештайн, 1:2 — 52 Караман, 1:3 — 64 Айхан

«Фрайбург» — «Майнц» 3:0

Голлар: 1:0 — 81 Холер, 2:0 — 84 Шмид, 3:0 — 87 Валдшмидт

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади