Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Қаҳрамон Ҳакимов Нурафшон шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
У мазкур тайинловга қадар «Тошуйжой ЛITI» акциядорлик жамияти бош директори лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Нурафшон шаҳри ҳокими Усмон Ҳакимов Олмалиқ шаҳри ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)