• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Радиацияни жуда хатарли деб ҳисоблашади. Аслида ҳам шундайми?

    Радиация одамлар онгида энг хавфли хасталик манбаларидан бири сифатида ўрнашиб қолган. Радиациянинг хавфи – бор гап, лекин турли сабабларга кўра баъзан бу хавфни орттириб кўрсатиш ҳолатлари кузатилади. Meduza нашри шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида нурланишга оид асосий саволларни тўплаб, уларга жавоб берди. Қуйида ушбу материални ўзбек тилида тақдим этамиз.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Нурланиш қанчалик хатарли?

    Нурланиш (радиация) ҳаммани қаттиқ чўчитади. Айниқса «Чернобиль» сериали чиққач, одамлар бўш пайтларида бир-бирларига нурланишнинг зарари ҳақида ваҳимали ҳикоялар айтиб бермоқда. Бироқ нурланишнинг хатари ҳақида шундай ваҳима тарқатаётганларнинг мутлақ кўпчилиги ён-атрофда хатарли нурланиш борми, йўқми, билмайди; башарти бўлса, унинг даражаси қандай эканлигини махсус асбоб-ускуналарсиз аниқлашнинг иложи йўқ. Ваҳималар эса баъзиларда қўрқув ва фобияларни келтириб чиқараётгани ҳам бор гап.

    Мавзуга оид:

    «Портлаш эҳтимоли йўқ». «Чернобиль» сериали, ҳақиқат, масъулият ва инсоният ҳақида

    «Кинони реалликка қориштирмайлик». Мутахассис «Чернобиль» сериали ва Ўзбекистондаги атом энергетикаси истиқболлари ҳақида

    Биз АЭС қурилишига қарши эмасмиз, лекин… «Атомчи»ларнинг бир нотўғри талқини ҳақида

    Шамолми, атомми? Яна АЭСлар ва экологик энергия ҳақида

    Тарихдаги энг йирик АЭС ҳалокатлари

    Хўш, нурланишдан қўрқиш табиий реакция эмасми?

    Албатта, зиён етказиши мумкин бўлган ҳар қандай нарсадан чўчиш инсон табиати учун хосдир. Бироқ нурланиш ўша ваҳима қилинганичалик кучли зиён етказмайди. Масалан, Фукусима авариясида радиациянинг тўғридан тўғри таъсиридан вафот этган қурбонлар сони 1 нафар холос; қолган барча қурбонлар одамларни эвакуация қилишда йўл қўйилган хатолар ҳамда тиббий ёрдам кўрсатилиши кечиккани сабабидан вафот этган. Чернобиль АЭС фалокатида ҳам жисмонан жабр кўрганлардан кўра руҳан жабрланганлар сони кўпроқ бўлган. Боз устига, бу одамларнинг ҳалокат ҳақида ўзи учун тўқиб чиқарган ва ўзи ишониб қолган уйдирма ваҳималари уларнинг онгига асл аҳволдан ҳам аянчлироқ акс таъсир кўрсатган.

    Радиация нурланиш касаллиги ва саратонга сабаб бўлади-ку?!

    Албатта, радиация нурланиш касаллигига ва саратонга сабаб бўлиши мумкин. Лекин ҳар доим ҳам эмас. Радиациянинг организмда қандай акс-садо беришига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Бу нурланишнинг турига боғлиқ. Радиация – ионланувчи нурланиш энергиясининг бир тури бўлиб, у атомлардан электронларни уриб чиқариб юборишга ва уларни ионга айлантиришга қодир кучга эга. Шу сабабли нурланиш туфайли ДНК ҳамда ҳужайра мембранасига тўғридан тўғри ёки билвосита зарар етиши мумкин.

    Ионланувчи нурланишлар ҳам ҳар хил бўлади:

    - альфа-нурланишлар одам танасига кийим-бош ҳамда тери орқали ҳам кириб кела олади. Альфа-нурланиш ташувчи радионуклид танага оғиз ва нафас олиш йўллари орқали ёки очиқ яралар орқали тушган ҳолларда зарар етказади;

    - бета-нурланиш оддий ғиштин девор ёки ёғоч орқали ўтиб кета олмайди, лекин одам терисидан бемалол ўта олади. Бироқ тери орқали ўтган бета-нурлар асосий ҳаётий муҳим ички органларга етиб бора олмайди. Бунинг ҳам зарари фақат нафас йўлларига тушганда ва очиқ яраларга тушганда кузатилади;

    - гамма-нурланиш органларга жуда кўп тўсиқларни ошиб ўтиб ҳам етиб бора олади. Бундай нурларни жуда қалин бетон девор ёки бир неча сантиметр яхлит қалинликдаги оғир металл тўсиб қола олади холос.

    Ионланувчи нурланишлар манбаи турли радионуклидлар бўлиши мумкин. Масалан, цезий-137 ўзидан бета ва гамма-нурлар таратади.

    Таъсир дозаси ва вақти

    Одам танаси қабул қилиб олган нурланиш дозаси грей бирлиги билан ўлчанади. Қисқартмаси – Гр. Уни масса бирлиги грамм билан адаштирмаслигингизни сўраймиз. Танага сингиган бир грей нурланишнинг қанча зарар етказишини эса зиверт бирлигида белгиланади. Қисқартмаси – Зв. Уни нурланишнинг эквивалент дозаси бирлиги ҳам дейилади. Бета ва гамма-нурланишлар учун коэффициент 1 га тенг, яъни 1 грей = 1 зиверт. Альфа-нурланиш коэффициенти эса 20 зивертга тенг.

    Энди қиёсий мисоллар келтирамиз. 10 грей нурланиш ютган одам танаси яқин 5–12 кун ичида 100 фоиз эҳтимол билан ўлимга юз тутади. Бунда ўткир нурланиш касаллиги келиб чиқади. Шунча танасига нурланиш сингдирган одамда бир неча соат ичида қаттиқ чанқаш, қайт қилиш, ич кетиши ва бош оғриши сингари симптомлар пайдо бўлади. Бемор комага тушиб қолиши ҳам мумкин. Жуда юқори дозаларда эса тери қизариб, қаттиқ қичийди ва яралар пайдо бўлади. Чернобилда 35 киши 5 грейдан юқори нурланиш дозаси қабул қилган. Нурланиш касаллиги эса 0,7 грейдан юқори доза ютилгандаёқ намоён бўлади.

    5 грейдан паст нурланиш дозалари кейинчалик саратон касалликларига омил бўлиши мумкин. Умуман олганда, ионланувчи нурланишлар бу расман тан олинган канцероген (яъни саратон келтириб чиқарувчи) саналади. Ҳисоблашларга кўра, 100 мЗв эквивалентдаги нурланиш дозаси онкологик касалликлар келиб чиқиши хавфини кучайтиради. Бунда ушбу дозадаги нурланиш муттасил таъсир қилиб турган организм ўз-ўзини доимий тиклаб олишга улгуради ва қисқа муддатли интервалларда салбий оқибатлар кузатилмайди. Бироқ узоқ муддат давомида йиғилиб борган ДНК мутациялари онкологик касаллик ривожланишига олиб келиши мумкин. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳужжатларига кўра, бундай ҳолларда саратон келиб чиқиши хавфи, қабул қилинган нурланиш дозасига пропорсионал бўлади.

    Бироқ ҳозирги кунда айнан қандай нурланиш дозаси мутлақо хавфсиз эканини тасдиқловчи бирор маълумотнинг ўзи йўқ. Компьютер томографи ёки ишлаб чиқаришларда қўллашга рухсат этилган радиоактив материаллар сингариларнинг таъсиридан олинадиган нурланиш дозаси сингарилар нисбатан бехатар деб ҳисобланади ва у ҳам йилига 1 мЗв дан ортиб кетмаслиги лозим.

    Лекин бизда табиий нурланиш манбаларининг кўрсаткичлари билан таққослаш имкони мавжуд. Масалан, биз муттасил равишда космик нурлар ва радон газининг радиация таъсири остидамиз. Кўпчилик ҳаётида албатта рентген ва компьютер томографияси сингари тиббий ташхис аппаратларига тушган.

    Паст дозаларнинг инсон танасига таъсири жуда кам ўрганилган ва баъзи (ишончсиз) манбалар кичик дозали нурланишлар ҳатто саломатликка ижобий таъсир қилади деб ҳам таъкидлайди (паст дозали радиация ва токсинлар одам танасига ижобий таъсир қилади дегувчи концепцияни фанда «гормезис» дейилади). Авваллари, ХХ аср бошларида, ҳали радиоактивлик фани энди-энди пайдо бўлган пайтларда нурланиш билан одам танасини ёшартириш, қишда иситиш ва чиниқтириш мумкин деб қатъий ишонилар эди. Ҳозир ҳам айрим курортларда радонли ванна қабул қилиш хизмати таклиф этиладиган жойлар бор.

    Нима бўлганда ҳам, ҳозирда етакчи тиббиёт муассасалари ҳамда радиологик ҳимоя ташкилоти томонидан ALARA тамойилига амал қилиш тавсия этилади. ALARA инглизча as low as reasonably achievable сўзларининг аббревиатураси бўлиб, у белгиланган меъёрларга ҳам етказмасдан, имкон қадар паст нурланиш дозаси билан ишлашни тавсия қилади. Бошқача айтганда, агар аниқ ташхис қўйиш учун рентгенография қилиш зарур бўлса, буни қилиш керак; агар бунинг нафи шубҳа остида бўлиб, усиз ҳам касалликни даволаш имконли бўлса, унда рентгенга тушмаган маъқул деганга ўхшаш ғоя бу. Яъни, имкон қадар нурланишдан узоқроқ юриш ва «ҳар эҳтимолга қарши» деб ҳам рентгенга тушавермасдан, ўзини дозага тутиб бермаслик керак, деган фикр ётади ALARA моҳиятида.

    Зарарлаш жойлари

    Нурлатиш усулида даволашда ютилган радиация дозаси соатига 12 грейдан ошиб кетиши мумкин. Бироқ бундай юқори нурланиш дозаси одамни ўлимга олиб келади. Шу сабабли радиотерапия фақат тананинг кичик қисмларига ва ўта ҳаётий муҳим аъзоларнинг керакли жойига нисбатангина ўтказилади. Бунда қолган барча аъзоларни максимал ҳимоя остига олинади.

    Таъсир механизми

    Радионуклидлар организмга озиқ-овқат, сув, ҳаво ёки очиқ яралар орқали тушганида албатта зарарли бўлади ва касалликка олиб келади. Лекин ўткир нурланиш касаллигини келиб чиқиши учун бундай бўлиши шарт ҳам эмас. Ўткир нурланиш касаллиги асосан гамма-нурларнинг ташқи тарафдан таъсир қилиши туфайли келиб чиқади. Радионуклидлар овқат, сув, ҳаво ёки яралар орқали организмга тушганда онкологик касалликларга йўлиқиш хавфи ортади, лекин ўткир нурланиш касаллиги келиб чиқиши эҳтимоли жуда кам бўлади. Одам танаси радиация билан ичкаридан зарарланганидан кейин бир муддат давомида ён-атрофдагилар учун хавфли бўлиб туради. Чунки унинг сийдиги, қони ва терлаши орқали радиоактивлик ташқарига чиқиши мумкин. Радиотерапия ва рентгенография билан даволанаётган одам хавфли эмас. Чунки у танасига нурланиш қабул қилиб олган бўлса-да, лекин танасининг ўзида нурланиш манбаи мавжуд эмас. Радиоактив чанг ёки намликнинг терига ва кийимга тушишидан ташқи радиоактив ифлосланиш юзага келди дейилади. Бундай радиоактив зарраларни ювиб ташлаш, радиация ўрнашган кийимни ечиб ташлаб юбориш орқали унинг таъсиридан қутулиш мумкин.

    Одамнинг ёши ва радиациянинг унга таъсири

    Нурланишнинг ножўя таъсирига айниқса гўдак болаларнинг организми таъсирчан бўлади. Эмбрион ёки ҳомиланинг нурланиши, унинг нобуд бўлишидан бошлаб кейинчалик юзага чиқадиган салбий оқибатлари билан намоён бўлиши мумкин. Бунда ҳам барчаси қабул қилинган нурланиш дозасига боғлиқ бўлади. Ютилган нурланиш дозаси 0,1 грейдан паст бўлганда ҳеч қандай салбий оқибатларни келтириб чиқармайди.

    15.08.2019, 16:10   Изоҳ (0)   80067
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инновацион ривожланиш вазирлиги 15 нафар ёш олимни Германияга юборади

    13.08.2019, 22:27

    Тошкентда Мирзо Улуғбек номидаги мактаб-интернатга улкан телескоп ўрнатилди (фото)

    07.08.2019, 16:35

    Олимлар чучук сувда яшовчи дунёда энг кекса — 112 ёшли балиқни тутди(фото)

    07.08.2019, 14:43

    Ўзбекистонлик ёш олимлар Беларусда суперкомпьютер имкониятларини ўрганмоқда

    02.08.2019, 19:54

    Инсоният 2019 йил учун Ер ресурслари захирасини тугатди

    30.07.2019, 08:58

    Японияда одам ҳужайларида ҳайвон эмбрионини етиштиришга рухсат берилди

    30.07.2019, 08:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.