Сергели туманида жойлашган МЧЖларнинг бирида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилинмаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Бунинг натижасида мазкур корхона ишчиси 24 ёшли Муҳриддин К. носоз аҳволдаги буғдойни эзиб-янчиб берадиган «Вал» русумли дастгоҳни ўчирмасдан тозалаётган вақтида ўнг қўли ичига кириб кетиб, тан жароҳати олган.
Ушбу факт бўйича МЧЖ раҳбари Улуғбек А.га нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси («Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг бузилиши») билан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)