• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қўшработда шифокор беморнинг яқинлари томонидан сабабсиз ҳақоратланиб, калтакланди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд вилояти Қўшработ тумани тиббиёт бирлашмасида ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокорни беморнинг яқинлари калтаклаганлиги ҳолатлари акс этган материаллар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганилди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Ўрганишларда воқеа жорий йилнинг 7 август куни Қўшработ тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасининг қабул бўлимида рўй берганлиги маълум бўлди.

    Аниқланишича, шу куни кеч соат 17:40 лар атрофида туман марказий шифохонасининг қабул бўлимига 1973 йилда туғилган М.С. шу туманда яшовчи Бекзод ва Миролим исмли шахслар томонидан олиб келинган. Навбатчиликни ўтаётган терапевт шифокор Отабек Сирлибоев беморга зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида носилкани кўтаришда қатнашади ва беморни олиб келган икки эркакнинг тиббиёт ходимларига нисбатан айтилган ҳақоратли сўзларини эшитади.

    «Аввалига улар барча тиббиёт ходимларини ҳақоратлашди. ‘Ёрдам кўрсатяпмиз-ку, нимага бунақа ҳақоратлаяпсиз врачларни’ деганимдан сўнг менинг шахсиятимга тегувчи сўзлар билан янада қаттиқроқ ҳақоратлаб, мени иккаласи бир вақтнинг ўзида бараварига уриб-тепиб кетишди. Ўша вазиятда улар маст ҳолатда эди. Мен нима учун ҳақорат эшитганлигимни, нима сабабдан таёқ еганлигимни умуман тушунмадим. Шу куни ИИБ бўлимига хабар берилди, улар келиб мендан тушунтириш хати олиб кетишди, холос. Орадан деярли олти кун ўтиб, воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалгандан кейингина, жароҳатларим битай деганда ИИБ ходимлари келиб, мени суд-тиббий экспертизадан ўтиш учун юборишди», — дейди терапевт Отабек Сирлибоев.

    «Охирги бир ой ичида ижтимоий тармоқларда Йўл-патрул хизмати ходимларидан қочиб кетган бир қанча ҳайдовчилар акс этган видеоси тарқалиб кетди. Ушбу ҳолатларнинг барчасида шўхлик қилиб қочиб кетган ҳайдовчилар зудлик билан топилиб, Интернет тармоқлари орқали улар ва уларнинг яқин қариндошлари ЙПХ ходимларидан кечирим сўраттирилиб, 15 сутка қамоқ жазосига тортилганлигининг гувоҳи бўлдик.

    Худди шундай интернет сайтларда ички ишлар идораси ходимига бир тарсаки урган қонунбузарлар зудлик билан ушлаб келтирилиб, дарҳол қамоққа олинганлиги ва кейинчалик улар озодликдан маҳрум этиш жазосига тортилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳам тез-тез ўқиб турибмиз. Лекин ички ишлар ходимларининг биз врачларга нисбатан содир этилган тажовузларга бўлган бундай муносабати, суднинг эса врачларга муштумзўрлик қиладиганларга жудаям енгил жазо тайинлаб келиши тиббиёт ходимларида чуқур таажжуб уйғотмоқда. Ахир биз ҳам ички ишлар идораси ходимига ўхшаб халқнинг хизматини қилаяпмиз-ку. Бизнинг айбимиз нимада? Тиббиёт ходимлари билан боғлиқ вазиятларда нега бундай сусткашликка йўл қўйилиши керак?», — дея сўзида давом этади Отабек Сирлибоев.

    Воқеа содир бўлгандан сўнг жабрланувчи Отабек Сирлибоевга тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, дастлаб марказий шифохонанинг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Айни пайтда у боши ва кўз қисми жароҳати билан даволанишни давом эттирмоқда. Аҳволи ўртача оғирликда. Беморнинг аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида.

    «Маълумот ўрнида шуни қайд этиб ўтиш лозимки, юқоридаги каби шифокорларни ҳақоратлаб, уларга тажовуз қилиш ҳолатлари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида, биргина Қўшработ туманида тўрт марта кузатилди. Мамлакатимиз бўйича олганда эса бу рақамлар жуда катта ва аянчли аҳволда», — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг етакчи юрисконсулти Санобар Юсупова.

    «Соғлиқни сақлаш вазири шифокорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида ўз хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига бемор ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ёки уларга тан жароҳати етказилишидан иборат қилмишлар учун жиноий жавобгарликни кучайтириш ташаббусини мунтазам илгари суриб келмоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам вазирлик тиббиёт ходимларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларни турли ноқонуний хатти-ҳаракатлардан асраш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида тегишли чораларни қатъий кўриб боради», — дейилади хабарда.

    13.08.2019, 19:38   Изоҳ (0)   28842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чилонзорда яшаш жойини ҳимоя қилиб, қурилиш компанияси вакили билан жанжаллашган аёл ҳушдан кетди (фото ва видео)  

    13.08.2019, 18:56

    Ташқи ишлар вазирлиги Санкт-Петербургда зўрланган ўзбекистонлик аёл ҳақида маълумот берди

    13.08.2019, 18:21

    Ўзбекистонда яна 20 та давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этилди

    13.08.2019, 18:02

    Ўзбекистондаги 4 та аэропортда «Очиқ осмон» режими жорий этилади 

    13.08.2019, 17:51

    Россияликлар энг кўп парвозни Ўзбекистонга амалга ошириши маълум бўлди

    13.08.2019, 17:29

    Миришкор туман ҳокимлиги 41 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқарога ногиронлик аравачаси топширди

    13.08.2019, 16:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.