8 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Аҳатов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сантош Жа билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон—Ҳиндистон муносабатларининг ҳолати кўриб чиқилди ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган қўшма инвестицион лойиҳаларда Ҳиндистон томони иштирок этишининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида Ҳиндистон вакилларининг 2019 йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган I Халқаро ҳунармандчилик фестивалида иштирок этишига қизиқиш билдирилди.
Шунингдек, учрашувда турли даражалардаги Ўзбекистон—Ҳиндистон тадбирларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)