Японияда бир ҳафта давомидаги жазирама оқибатида 57 киши вафот этди, қарийб 20 минг нафари иссиқлик уришидан касалхонага ётқизилди, дея хабар берди «ТАСС».

Фото: Twitter

Қайд этилишича, сўнгги ҳафтада бутун Японияда иссиқлик уришидан умумий ҳисобда 18347 нафар одам касалхонага ётқизилган. Жазирама иссиқ бутун Япония ҳудудида кузатилган бўлиб, ҳозирда айрим жойларда ҳаво ҳарорати 39 даражагача иссиқ бўлмоқда.

Вафот этган ва иссиқлик урганларнинг аксарияти кекса ёшдаги кишилар эканлиги айтилмоқда.