«Бетис»да фаолият юритиб келган Хуниор Фирпо «Барселона» аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
22 ёшли Фирпо Каталония клуби билан 5 йиллик битимга имзо чекди.
«Барселона» Фирпо учун «Бетис»га 18 миллион евро тўлайдиган бўлди. Бундан ташқари 12 миллион евро кейинчалик бонус сифатида тўланиши мумкинлиги келишувга киритилган.
Футболчининг товон пули эса 200 миллион евро қилиб белгиланди.
Фирпо ўтган мавсум Ла Лиганинг 24 та ўйинида иштирок этиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)